Сайт тиллари


Ўзбекча | На русском | In english







Излаш

Календар

«    июл 2014    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Маколалар архиви

Видеолар

22 ноябр 2008 Ўкилган: 4732

Вилоят ҳақида

ТЕРМИЗ – БУЮК ЙУЛЛАР ЧОРРАХАСИДА

Азим Аму сохиллари буйида мангу куним топган шахар Ватаннинг жанубий сархади – дарвозасидир. Демакки, жонажон юртнинг олтин остонаси хам у. Одатда мехмон уй остонасини хатлаб келади, нурафшон кунларга, буюк сафарларга хам ундан борилади. Бунда дуоларга кул очилиб, эзгу ниятлар тиланади. Шундай файзли гушани элу-юрт бир суз билан Термиз дейди. Деворлари хамон хикматлар суйлаб турган, куёши тафтидан богу-роглари-ю дала-даштлари баракага тулган, одамлари юзидан хам шундай мехрлар ёгилган гузал бустонни Термиз атагайлар.

«Качонки улкамизга жануб тарафдан ёв хамла килган булса, Термиз унинг каршисида метиндек кургон булиб келган. Термиз бугун хам она юртимизнинг жанубий сархадларида мустахкам калъа булиб турибди. Бу тупрок аъзалдан илму хунар, хикмат ва санъат рухи билан йугирилган. Имом Ат-Термизий, авлиё Хаким ота каби улуг зотларнинг улмас рухи, хаётбахш угитлари баркамол авлодалрни вояга етказди».

И.КАРИМОВ

ТЕРМИЗНИ АРАБЛАР «ЭРЛАР ШАХРИ» ДЕБ АТАГАНЛАР. ХАКИКАТДАН ХАМ БУ ШАХАР ШУНДАЙ ШАРАФГА МУНОСИБДИР.

Термиз Урта Осиёдаги келиб чикиши ва тадрижий тараккиёти бир жойда кечмай, узи мавжуд булган барча даврларни акс эттирувчи маданий катламлар бирин-кетин тупланиб, кадимшунос куз олдида замонларнинг узлуксиз алмашинувини намоён килган шахарлар жумласига киради. Бу шахар вужудга келган давридан бошлаб, 1220 йил Чингизхоннинг халокатли боскинига кадар Эски Термиз шахри урнида ривожланди.

Шундан сунг янги шахар, афсонавий какнус куши сингари, оташу кул узра кайта тирилиб, эски шахардан шаркрокда, Сурхондарё водийсида кад кутарди. Буни уз кузи билан курган Кастиля кироли Генрих III нинг Амир Темур саройидаги элчиси Руи Гонсалес де Клавихо бу хакда жуда яхши маълумот ёзиб колдирган: «…Термизга киргач, хама вакт хар-хил нарса сотилаётган майдонлар ва сер одам кучалар оркали утиб, узок вакт юриб, уз манзилимизга келдик».

Шахар турли даврларда бир жойдан иккинчи жойга кучган. XIX асрдан бошлаб Термиз шахри кеч урта асрлардаги шахардан жануброкда, Амударёга якин жойда курилиб, ривожланди. Шундай килиб, Термиз деганда улкан курамани – турли даврларга оид булган таркибий кисмлари Сурхондарё билан Амударё оралигидаги учбурчак ичидаги катта Термизни тушунмок керакки, унинг тарихи айни Термиз тарихидир.

Манбаларда кайд этилишича, Эски Термиз шахри хозирги шахардан 7 километр шимоли-гарбда, Амударёнинг унг сохили буйлаб жойлашган. Шахар уч кисмдан иборат. Хар бир кисмнинг уз мудофаа девори булган. Булар: кургон, шахристон ва работдир. Шахар кургони шахристоннинг жанубида, Амударёнинг кок сохилида, табиий кумлок тепаликда жойлашган. У шаркдан гарбга караб чузилган тугри бурчакли шаклда булган. Унинг баланд ва пурвикор девори шахарнинг уша даврдаги кудрати ва улугворлигини акс эттириб, хар томондан куриниб туради.

Кургондан шарк томонда эса шимоли-гарбдан жануби-шаркка караб чузилган Шахристон жойлашган. Унинг кушкават мудофаа деворлари уз даврида шахар ахолисининг тинч хаёти ва мехнатини мухофаза килган. Шахристондан шаркка караб улкан худудда работ ястаниб ётган. Бу ерда Термизнинг савдо-хунарманчилик маркази жойлашган. Работдан шаркда алохида худуд жойлашган булиб, бу ер тахминан шахарнинг бог-рог кисми булган. Термиз хукумдорлари кароргохи хам шу ернинг узида жойлашган. Шахарнинг умумий майдони 500 гектардан зиёд булганлигини олимлар эътироф этишади.

Кушонлар даврида Термиз Урта Осиёда буддизмнинг йирик марказига айланди. Шахарда, айникса унинг шимоли-гарби чеккасида 7 гектар майдонда улкан будда маркази барпо этилиб, у Коратепа сингари машхур турли характердаги уттиздан зиёд ибодатхонани уз ичига олди. Дастлабки ибодатхоналар «Г» - симон гор иншоатларидан иборат булган, кейингилари эса «П»- симон шаклда бунёд этилган. Коратепадан шимол томон бир километр масофада ер юзасига курилган катта Фаёзтепа монастири кад рослаган.

Асосий маросимлар утказиладиган бино Фаёзтепанинг богловчи бугини вазифасини бажарган. Бу ерда хоналар айвонлар билан уралган ховлининг чор атрофида жойлашган. Марказий бинодан шимолда ступа булган. Монастир эса ибодатхона жанубий тарзининг марказида эди. Ибодатхона ичи худди Коратепадагидек деворий расмлар, Буддани, бодхисаттвани ва бошка кахрамонларни тасвирловчи тош ва гил-ганч хайкаллар билан хашаматли безатилган.

Термиз Ислом дини ва суфийлик таълимотининг етук вакиллари Ал Хаким ат Термизий, Абу Исо Мухаммад Ат Термизий, Хожа Самандар Термизий, Варрок Термизий, Мунжик Термизий, Адиб Собир Термизий каби буюк алломаларга бешик булган шахар хамдир. Бугун дунё ахли, хусусан мусурмон олами бу улуг зотлар, улар каламига мансуб асарларга катта хурмат назари билан карайди. Боиси ушбу асарларда энг аввало инсон калби ва маънавияти тарбиясига алохида эътибор каратилиб, шу борадаги фикрлар, гоялар илгари сурилган. Барча замонларда Термизийлар яратган маънавий мерос хар бир хонадоннинг, инсонлар калбининг нурли чирогига айланган.

Кухна Термиз Ватанимиз истиклолга эришган илк кунлардан бошлаб янги хаёт сари юз бурди. Кенг ва равон кучалар, гузал истирохат боглари, замонавий иншоотлар, баланд фавворалару, анвойи гуллар унинг чиройига янада чирой кушди. Шахарнинг иктисодий, маданий-маърифий хаёти юксалиб, ёшлар таълим-тарбияси йулида хам ибратли ишлар амалга оширилди. Истиклол унинг хар бир фарзандига бекиёс имкониятлар эшигини очиб, истеъдод ва кобилиятини намоён этди. Шу боис хам калбларда шу юрт, шу эл фарзанди эканлигидан фахр туйгулари жуш урмокда.

Ривоят килишларича, бир пайтлар Термизда савоб ишлари ва такводорлиги билан одамлар эхтиромини козонган бир авлиё яшаган экан. Кунларнинг бирида душманлар юборган котил авлиё ибодат килаётган чогида унинг буйнига шамшир урди. Хамма мотам тутиб, авлиёни хурмат эхтиром билан дафн этишди. Унинг мозори кадамжога айланди. Кунлардан бир кун, авлиёнинг кариндош уруглари, ёру-бродарлари хамда шогирдлари унинг мозори узра кузёш тукиб туришса, кабрдан: «Тирикмиз»,- деган товуш эшитилибди. Бу сузлар асрлар давомида шахарнинг узига хос шиори булиб келди ва бугунги кунда Термиз бошига кандай синовлар тушмасин, бу шахар Узбекистон Республикасининг жанубий сархадида унинг таянчи булиб турибди.


Бахром Нормуродов



Написал Rezzviy (4 декабр 2008 20:46)

Новостей: 0

Комментариев: 1

Регистрация: 4.12.2008

Посетители

Это новье ?

Написал Superbarius (8 декабр 2008 18:25)

Новостей: 0

Комментариев: 1

Регистрация: 8.12.2008

Посетители

Спасибо за статью

Написал Рогов (12 декабр 2008 00:52)

Новостей: 0

Комментариев: 0

Регистрация: --

Гости

зачетный никнейм

Написал Анохин (14 декабр 2008 10:03)

Новостей: 0

Комментариев: 0

Регистрация: --

Гости

Огромное спааасибо )))

Написал Вазов (15 декабр 2008 05:53)

Новостей: 0

Комментариев: 0

Регистрация: --

Гости

+1 придерживаюсь того же

Написал Фомин (15 декабр 2008 20:00)

Новостей: 0

Комментариев: 0

Регистрация: --

Гости

Спасибо, весьма интересно.

Написал katrinbitch (16 декабр 2008 03:14)

Новостей: 0

Комментариев: 1

Регистрация: 16.12.2008

Посетители

Почему вчера сайт был недоступен?

Написал Кондратьев (18 декабр 2008 01:54)

Новостей: 0

Комментариев: 0

Регистрация: --

Гости

Не пали кантору!!!

Написал Fruckdoza (20 декабр 2008 03:21)

Новостей: 0

Комментариев: 1

Регистрация: 20.12.2008

Посетители

Спасиб за информацию

Написал Gazerong (20 декабр 2008 15:42)

Новостей: 0

Комментариев: 1

Регистрация: 20.12.2008

Посетители

вери гуд. не заезженное в тему!

Ўзбекистон Республикаси

Сурхондарё

Баркамол авлод

Хокимлик

Сохалар

Тадбиркорлик ва бизнес

Шахар ва туманлар

Интерактив хизматлар

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

Депутатлар фаолияти

Турли хил

Фойдали маколалар

ЭЛЕКТРОН-ҲУКУМАТ

 

Янгиликлар

Ибратли сўзлар

Валюталар курслари

Об-хаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Хукумат сайтлари

Хисоблагичлар

 
  
Rss янгиликлар