VIRTUAL QABULXONA

Jami murojaatlar: 6 ta

Ko'rib chiqilmoqda: 1 ta

Javob berilgan: 5 ta

Rad etilgan: 0 ta

Kommunal xizmatlar
tariflari
Foydali resurslar
  • O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Matbuot xizmati.
    press-service.uz

  • O'zbekiston Respublikasining Hukumat portali.
    gov.uz

  • O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik Palatasi.
    parliament.gov.uz

  • O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati.
    senat.uz

  • O'zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo’mitasi.
    soliq.uz

  • O'zbekiston milliy axborot agentligi.
    uza.uz

  • O‘zbekiston Respublikаsi Dаvlаt stаtistikа qo‘mitаsi
    stat.uz

  • Fuqarolik jamiyatini shakllanishini monitoring qilish mustaqil instituti
    nimfogo.uz

Ёш рассом Республикада ғолиб бўлди

Ёш авлодни тарбиялаш тарбиялаш, иқтидорли болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни юртнинг муносиб ворислари бўлиб этишиши, буюк аждодларимиз анъаналарини давом эттириш мақсадида жорий йилнинг биринчи ярмида Республика аҳолини меҳнат ва ижтимоий ҳимоя қилиш Вазирлиги, Республика ногиронлар жамияти, «Соғлом авлод учун» халқаро нодавлат жамғармаси, «Энграг» (АҚШ) халқаро ижтимоий фонди ҳамда ўзбекистон бадиий Академияси ногирон болалар ва ўсмирлар ўртасида «Мафтункор ранглар жилоси» кўрик-танлов эълон қилинган эди.

Танловнинг биринчи босқичи мамлакатимизнинг барча шаҳар ва туманлари миқёсида ўтказилди. Апрел ойи охирида эса барча ғолибларни аниқлаш вилоятларда амалга оширилди. Бу танловни ўтказиш Ногиронлар жамияти шаҳар, туман, вилоят бўлимлари шафеълида ташкил этилди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган танловнинг вилоят босқичида Сариосиёлик воҳадошимиз Ҳамадон Каримов Нуфузли ҳакамлар томонидан ғолиб деб топилди.

Ҳамадон Каримов Сариосиё туманидаги 52-умумий ўрта таълим мактаби 5-синф ўқувчиси. Оёқ суяклари тўқималари системали бузилиши дардига чалингани учун 2-гуруҳ ногирони. У ёшлигидан равмлар чизишни ёқтиради. Унинг қаламига мансуб ҳар бир тасвирида ажиб маънолар ётади. Шунинг учун у ўз истеъдодига суянган ҳолда танловнинг аввал туман, кейин эса вилоят босқичида иштирок этиб, ғолиб бўлди. Тнловлар пайтида унинг отаси Амирқул Назаров руҳий қувват бериб турди.

Биз шу фурсатдан фойдаланиб, ёш, иқтидорли мусаввир Ҳамадон Каримовни эришган, муваффақияти билан самимий муборакбод этамиз. Эндиликда унинг жаҳон миқёсида танловларда иштирок этиб, мамлакатимиз довруғини дунёларга ёйишига ишонамиз.

Сафарали Эшмирзаев

136 | 12-09-2009, 00:00 | Chop etish
Ishonch telefoni:
0 376 224 02 89
skype:
surxondaryouz