Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Вилоят ҳокими ўн кун ҳарбийча ҳаёт кечирган ўқувчи-ёшларнинг муаммоларини ўрганди
Вилоят ҳокими ўн кун ҳарбийча ҳаёт кечирган ўқувчи-ёшларнинг муаммоларини ўрганди
2020-12-24 / 132

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маьмурий сектор раҳбари Тўра Боболов Термиз ҳарбий гарнизонига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказди.

Унда вилоят прокурори С.Турдиев, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи О.Ҳақназаров, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

 

 

 

Учрашув Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турган ўқувчилар учун ўтказилаётган “Ҳарбий қисмда ўн кун” тадбири доирасида ташкил этилди.

 

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда вилоят ҳокими Тўра Боболов ўн кун ҳарбийча ҳаёт кечирган ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари дарду-ташвишини тинглаб, муаммоларини ўрганди. Ҳарбий соҳага қизиқувчи ёшларнинг ўқиши, ҳаёти ва интилишлари билан қизиқди.

 

 

– Президентимиз ғояси билан мамлакатимизда “Ёшлар дафтари” ташкил этилиб, унга ҳар бир йигит-қиз ҳақидаги маълумотлар, уларнинг турмуши ва қизиқишлари киритилаётганидан хабарингиз бор, – деди вилоят ҳокими. – Бу ерга сизлар билан очиқ мулоқот қилгани келганмиз. Билиб-билмай ҳуқуқбузарлик содир этган бу болаларнинг бари бизнинг фарзандларимиз. Уларни соғлом ҳаётга қайтариш барчамизнинг бурчимиз. Бугун мен бу болаларнинг сафда юришлари, қўшиқ айтишлари ва теранлашган фикрларини тинглаб, жуда хурсанд бўлдим. Кўплари келажакда ҳарбий бўлишга қатьий қарор қилганини эшитиб, жуда қувондим. Келинг, келишиб олайлик: кимда қандай муаммо бўлса очиқ айтсин. Биргалашимиз қўлимиздан келганча ёрдам кўрсатамиз. Ўртага ташлаган масалаларингизнинг қонуний ечимини топамиз.

 

 

Очиқ мулоқотда ота-оналар ва ўқувчи ёшлар ўзлари дуч келаётган муаммоларни ўртага ташлади. Жумладан, Сариосиё таманидаги 1-мактаб ўқувчиси Шамсиддин Менгбоев онасининг кўзини даволатиш учун моддий ёрдам сўради. Термиз туманидаги Каттақум маҳалласида яшайдиган Достонбек Абдуғаффаров сартарошхона барпо этиш учун 15 миллион сўм кредит олмоқчи эканини айтди. Сариосиё туманидаги 47-мактабнинг 9 синф ўқувчиси Оғабек Дилмуродов “Темурбеклар мактаби”га ўқишга киритишда амалий ёрдам кўрсатишларини сўради.

 

 

Учрашувда бошқа ота-оналар ва ўқувчи-ёшлар ўртага ташлаган кредит олиш, уй-жой қуриш учун ер ажратиш, чорвачилик билан шуғулланиш ва бошқа қатор масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилиб, ўз ечимини топадиган бўлди. Жойида масъуллар бириктирилиб, ижроси қатьий назоратга олинди. 

Очиқ мулоқотда профилактик ҳисобда турган болаларнинг ота-оналари ва бошқа яқинлари фарзандлари тубдан ўзгариб, соғлом ҳаётга қадам ташлагани учун тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдирди.

 

 

Учрашув якунида профилактик ҳисобда турган ҳамда салбий иллатга мойиллиги бор ёшлар соғлом ҳаётга қайтгани билан муборакбод этилиб, уларга вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди.

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.