Бойсун туманида “Ёшлар” ҳамда “Дийдоркам” кичик саноат зоналарини ташкил этиш ишлари бошланди. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов секторлар раҳбарлари билан биргаликда бу ерда бўлиб, ташаббускор ёшлар вакиллари билан учрашди. Уларнинг истиқболли лойиҳалари билан танишиб, муаммо ва мурожаатларини тинглади.
“Газа” маҳалласи ҳудудида жойлашган мазкур саноат зоналари 23 гектардан иборат. Ундан 6 гектари ёшларга озиқ-овқат ва текстиль маҳсулотлари, электротехника, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган.
Кичик саноат зоналарида қўшимча қиймат яратадиган 240 та лойиҳа жойлаштирилади. Лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 770 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган кўплаб фуқаролар бандлиги таъминланади.
-
Манзил:Термез шахар, Исо Ат-Термизий кўчаси, 1 уй
-
Тел:(8-376) 224-00-15
-
Факс:(8-376) 221-70-75
-
E-mail:gov@sdv.uz