Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Афғонистондан яна 160 дан ортиқ ёшлар таълим олиш учун Сурхондарёга келди
Афғонистондан яна 160 дан ортиқ ёшлар таълим олиш учун Сурхондарёга келди
2019-11-27 / 52

“Ҳайратон” чегара-божхона постида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида ўқиш истагини билдирган бир гуруҳ қўшни давлат ёшлари тантанали кутиб олинди.

 

Шу муносабат билан таълим марказида бўлиб ўтган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари С.Бузрукхонов, Афғонистон Ислом Республикасининг Термиз шаҳридаги консули С.Сикандарий, Афғонистон Олий таълим вазирлиги хорижий ўқув грантлари бўлими бошлиғи А.Ҳошимий ва бошқалар Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги яқин қўшничилик, ўзаро ҳамкорлик ва азалий дўстлик алоқалари йилдан йилга мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. 

 

Президентимиз ташаббуси билан сўнгги йилларда Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида йўлга қўйилган дўстлик, ўзаро ҳамкорлик алоқалари ён қўшни давлатни барқарор ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди. 

Афғонистонликлар сармояси асосида воҳада 140 дан ортиқ корхона фаолият юритиб, улар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа соҳаларда ўз бизнесини муваффақиятли йўлга қўйгани, 2019-2020 йилларда афғонистонлик ишбилармонлар ҳамкорлигида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида тўғридан-тўғри инвестиция иштирокида умумий қиймати 30 миллион долларлик 14 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланаётгани ҳам бунга яққол далилдир.

Ўзбекистон Афғонистон бозорига машинасозлик, электротехника, кимё ва тўқимачилик маҳсулотлари, замонавий енгил ва юк машиналари, автобуслар, қишлоқ хўжалиги техникаси, минерал ўғитлар, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бермоқда. 

 

Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан илмга чанқоқ афғон ёшлари учун Термиз туманида дунёда муқобили йўқ таълим муассасаси ташкил этилгани ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги яқин дўстлик, қўшничилик, ўзаро ҳамкорлик алоқалари тамомила янги кўринишда юксалиб бораётганининг ёрқин ифодасидир. 

Уч йилдан буён фаолият юритаётган барча замонавий шароитга эга таълим муассасасида ўтган йилларда 96 нафар афғонистонлик ёш ўзбек тили ва адабиёти мутахассислиги бўйича олий малакали мутахассис бўлиб камолга етди. Бакалавр дипломига эга бўлиб, ўз Ватани келажаги йўлида фаолият кўрсатмоқда. Айни пайтда йигирмадан ортиқ ёш темир йўл соҳаси йўналиши бўйича касб сирларини мукаммал эгалламоқда. 

 

Тадбир якунида қўшни давлатдан мамлакатимизга шифокорлик, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, темир йўлчи каби соҳалар бўйича етук мутахассис бўлиш орзуси билан келган 160 дан ортиқ ёш марказ билан яқиндан таништирилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.