Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарё вилояти ҳокими Қумқўрғон тумани аҳолиси билан учрашди
Сурхондарё вилояти ҳокими Қумқўрғон тумани аҳолиси билан учрашди
2019-11-28 / 38

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вилоятдаги барча бошқарма ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Қумқўрғон туманига ташриф буюрди. Тумандаги "Наврўз", "Сурхон соҳили", "Янги шаҳар" маҳаллалари фуқаролари билан учрашди. “Янги шаҳар” маҳалласи Ибн Сино кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшовчи 78 нафар фуқаролар вилоят ҳокими билан юзма-юз, очиқ мулоқот ўтказди. 

 

Учрашув давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан билдирилган фикр, мулоҳаза ва мурожаатлар асосида бир қатор муаммоли масалалар мавжудлиги, жумладан, электр энергия, ичимлик суви ва табиий газ таъминоти, уй-жойларни таъмирлаш, уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш, ижтимоий ҳамда ободонлаштириш соҳаларидаги муаммолари кўриб чиқилди.

 

"Наврўз" маҳалласидаги мулоқот давомида ҳам 132 нафар аҳоли томонидан ўртага ташланган турли муаммолар, талаб ва таклифлар тингланди. Йўл, сув муаммолари, маҳаллада зовур қазиш , мактабгача таълим ташкилоти қуриш бўйича бир қанча мурожаатлар қайд этилди. 

 

Шу куннинг ўзида муаммоларни ҳал қилиш ишлари бошланиб кетди. Ибн Сино кўчасидаги кўп қаватли уйлар атрофида болалар майдончаси, бетон йўлаклар ва тандирхона қуриш, “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 км. ички йўлларни тошлаш, ушбу маҳаллада мавжуд эскирган электр устунлари ўрнига янги бетон устунлар ва 2 (икки) дона янги 250 КВАли трансформатор пунктини ўрнатиш, 74 км. узунликда зовур қазиш ва мавжуд ички зовурларни тозалаш ишларини амалга ошириш вазифалари белгиланди. Вилоят ҳокими томонидан мавжуд муаммоларга ижобий ечим топилди.

 

Бундан ташқари, Т.Боболов аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан ҳам танишди. Жумладан, "Янги шаҳар" маҳалласида истиқомат қилувчи Роҳила Эрқулова хонадонида бўлди. 13 ёшли ногиронлиги бўлган боласини парваришлаётган ушбу аёл билан суҳбатлашиб, совғалар улашди. 

"Сурхон соҳили" маҳалласида яшовчи турмуш шароити оғир бўлган Анор Мардонақулова Анор ҳолидан хабар олиб, яшаш шароити билан ҳам танишди. Қишнинг совуқ кунлари эшик қоқиб турган бир пайтда, мазкур хонадондаги шароитлар мақтагулик эмас, уч оила икки хонали уйда яшаб келмоқда. Мазкур хонадонга ҳам совғалар берилди. Бундан ташқари, янги уй қуриш ишлари жадаллаштирилди. 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.