Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Tўра Боболов жойларга чиқиб, одамлар билан юзма-юз суҳбатлашмоқда
Tўра Боболов жойларга чиқиб, одамлар билан юзма-юз суҳбатлашмоқда
2019-11-28 / 32

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Бойсун туманининг “Тангимуш”, “Мунчоқ” маҳаллаларида бўлиб, шу ерлик аҳоли билан учрашди. 

 

Аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида аниқлаш ва уларга мақбул ечим топиш мақсадида ўтказилган ушбу учрашувда 191 нафар фуқаролар томонидан билдирилган фикр, мулоҳаза ва мурожаатлар асосида мавжуд муаммолар ўртага ташланди.  

 

Хусусан, электр энергия, ичимлик суви ва табиий газ таъминоти, уй-жойларни таъмирлаш, уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш, ижтимоий ҳамда ободонлаштириш соҳаларидаги муаммолар кўриб чиқилди.

 

Мулоқот чоғида кўтарилган аксарият масалаларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича эса вилоят ҳокимининг қатъий назорати остида тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. 

 

Мисол ўрнида, “Тангимуш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги барча ички йўлларни тошлаш, маҳалла ҳудудида 2 та янги мактабгача таълим муассасасини қуриш, ички зовурларни тозалаш, 34-умумтаълим мактабини мукаммал таръмирлаш бўйича 2020 йил Инвестиция дастурига киритиш юзасидан зарур чора –тадбирлар белгиланди. 

Бундан ташқари, “Мунчоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўприкларни таъмирлаш ва 3 км. ички йўлларда қора қоплама асфальт ётқизиш, ушбу ҳудудда 150 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасасини қуриш ҳамда тиббий таянч пунктини мукаммал таъмирлаб, тиббий жиҳозлар билан таъминлаш борасида белгиланган вазифалар ижроси назоратга олинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.