Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Халқчил ғояларнинг Сурхондарёдаги амалий ифодаси
Халқчил ғояларнинг Сурхондарёдаги амалий ифодаси
2019-11-30 / 51

“Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак”. Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган ушбу тамойиллар юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари ўрганиш, муаммоларга ечим топиш мақсадида бевосита ҳудудларга чиққан ҳолда ўтказаётган учрашувларида ҳам ана шу жиҳатлар яққол намоён бўлмоқда.

 

Музработ туманининг “Чегарачи” ва “Тонг юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган самимий, жонли мулоқотда фуқаролар ижтимоий ҳаётда мавжуд муаммоларни ўртага ташлади. Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, масалалар ечими бўйича туман ҳокимлиги, алоқадор вилоят ташкилотлари раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.

 

 

Хусусан, “Чегарачи”, “Тонг юлдузи”  ва “Моҳият” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги барча ички йўлларда тошлаш ишларини амалга ошириш, “Чегарачи” маҳалласи ҳудудида 70 ўринли мактабгача таълим муассасасини қуриш бўйича таклиф киритиш, электр узатиш тармоқларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини ниҳоясига етказиш, “Тонг юлдузи” маҳалласидаги ички зовурларда тозалаш ишларини бажариш, сел йўлидаги таъмирлаш ишларини ниҳоясига етказиш ҳамда аҳолига йўловчи ташиш хизмати кўрсатишни яхшилаш мақсадида 2 та “Исизу” автобусларини йўналишга қўйиш чора-тадбирлари белгиланди.

 

 

Шу куни кам таъминланган, ногиронлиги бор шахслар хонадонига ҳам ташриф буюрилиб, улар ҳолидан хабар олинди.

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.