Ramazon muborak bo'lsin!
Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди
Мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди
2020-01-07 / 147

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ишларининг аҳволига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борган видеоселектор йиғилишида вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

 

Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Ушбу йўналишда бир қатор камчиликлар мавжудлиги, жойларда ечимини кутаётган масалалар кўплиги, айримлари ўрта ва қуйи бўғиндаги ташкилотлар даражасида ҳал этилмаётгани аниқ мисоллар билан танқид қилинди.

Вилоят ҳокимлигига аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш чораларини кўриш, мурожаатлар билан ишлашда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги, масъул ходимларнинг масъулиятини ошириш, фуқароларни қабул қилишни самарали ташкил этиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.

 

Аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уйма-уй юриш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга, зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришга етарли эътибор қаратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Йиғилишда фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ишларида фаоллик кўрсатган ўрта ва қуйи бўғиндаги ташкилотлар масъул ходимларига вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.