Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Ажрим ёқасига келиб қолган 60 дан зиёд оила вакиллари яраштириб қўйилди
Ажрим ёқасига келиб қолган 60 дан зиёд оила вакиллари яраштириб қўйилди
2020-01-07 / 39

Бугун, 7 январь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов турли сабабларга кўра бирга яшамаётган, яраштириш имкони бўлмаётган, оилавий масалалари бўйича ФҲДЁ органлари ва Фуқаролик ишлари бўйича судларга ариза берган оилалар вакиллари билан учрашди.

Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилган учрашувда вилоят, шаҳар ва туманлар хотин-қизлар қўмитаси раислари, Фуқаролик ишлари бўйича судлар раислари, имом хатиблар, ФҲДЁ бўлими мудирлари, Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбарлари ва тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирок этди.

Сурхондарё вилоятида 622 мингдан ортиқ оила истиқомат қилади. Таъкидланганидек, 2019 йилда 1889 та оиланинг ажралиш ҳолати қайд этилган. Бунинг оқибатида, асосан, аёллар ва болалар жабр кўрмоқда.

Учрашувда оилаларни мустаҳкамлаш, никоҳ, оила, фарзанд тарбиясига дахлдор муаммо ва масалаларни ҳал этиш, судлар томонидан қарор қабул қилинаётганда, биринчи навбатда, ажралишларнинг олдини олиш, мазкур жараёнда аёллар ва болалар манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан фикрлашилди.

 

Оилавий ҳаёт хотиржамлигига рахна солувчи омиллар, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, оилавий зўравонлик, ажралишларнинг олдини олишда ҳамкорлик ишларидаги камчиликлар, уларни бартараф этиш йўллари муҳокама этилди.

 

Тадбирнинг яна бир аҳамиятли томони, унда оилавий келишмовчиликлар сабабли ажрим ёқасига келиб қолган, ўртадаги низо туфайли ҳозирда алоҳида-алоҳида яшаётган 60 дан зиёд оила вакиллари яраштириб қўйилди, натижада уларнинг оилалари қайта тикланди.

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.