Ramazon muborak bo'lsin!
Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Расмий муносабат
2020-01-09 / 145

Қумқўрғон тумани ҳокимлиги 2020 йилнинг 8 январь куни Daryo.uz сайтида эълон қилинган “Телевидениеданмиз деб келишди, вазирликданмиз деб ўрганишди — натижа йўқ. Қумқўрғонликларнинг мутасаддиларга ишончи сўнган” сарлавҳали танқидий материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Қумқўрғон туманидаги “Кўганли” маҳалласида яшовчи аҳолининг йўл носозлиги бўйича қилган мурожаатида келтирилган 4Р105 “Дарбанд-Бойсун-Элбаён” давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлининг 70-76 километрлар оралиғидаги қисми ушбу маҳалла ҳудудидан ўтган. Мазкур йўл қопламасининг яроқлилик муддати тугаганлиги туфайли йўлда ўнқир-чўнқирлар мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнига кўра, давлат аҳамиятига эга 4Р-105 “Дарбанд-Бойсун-Элбаён” автомобиль йўлининг Қумқўрғон ва Шўрчи туманлари ҳудудидан ўтган 70-89 км қисмини 2020 йилда жорий таъмирлаш вазифаси белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги 871-сонли қарорида ҳам 2020 йилда мазкур йўлларни жорий таъмирлаш режалаштирилган. Шунга кўра, йўлни таъмирлаш ишлари жорий йилнинг 25 январидан бошлаб амалга оширилади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.