Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Туман сайлов комиссияси ҳокимликнинг сайловларга аралашганлиги тўғрисидаги хабарни рад этди
Туман сайлов комиссияси ҳокимликнинг сайловларга аралашганлиги тўғрисидаги хабарни рад этди
2020-01-09 / 52

Халқ депутатлари Олтинсой тумани кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси 2020 йилнинг 8 январь куни ижтимоий тармоқларда  Олтинсой тумани “Ипоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан “Туман ҳокими Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлиги учун ўтказилган такрорий сайловда аралашмоқда”, деган мазмунда эълон қилинган видео мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирди.

"... Ўзбекистон Республикаси сайлов кодексинининг 97–моддасига кўра сайлов якунлари тўғрисидаги қарор тегишли сайлов комиссияси томонидан сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади.

Олтинсой тумани “Ипоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар эса 202 йилнинг 5 январь куни ўтказилган такрорий овоз бериш натижалари ҳали эълон қилинмасдан туриб, “такрорий сайлов ноқонуний ўтказилди”, деб шу куни ўз норозиликларини билдиришган.

Сайлов кодексига кўра, эндиликда фақат сиёсий партияларгина Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга. Маҳаллий ҳокимликлар сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида фақат ташкилий жиҳатдан кўмаклашади холос.

Сайлов натижалари фақат участка сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган баённомалар асосида округ сайлов комиссиясининг мажлисида аниқланади ва баённомага киритилиб, тегишли сайлов комиссиясига тақдим этилади. Маҳаллий Кенгашга ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги қарор тегишли сайлов комиссияси томонидан сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади ва матбуотда эълон қилинади.

Шунга мувофиқ, 2020 йилнинг 6 январида Халқ депутатлари Олтинсой тумани кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг сайлов якунлари тўғрисидаги қарори қабул қилиниб, сайловчиларнинг энг кўп овозини тўплаган номзод – “Ипоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тухташев Нурбек Аллабердиевич 16-Ипоқ сайлов округидан Халқ депутатлари Олтинсой тумани кенгаши депутати сифатида рўйхатга олинган. Маҳалла фуқаролари эса такрорий овоз бериш натижалари ҳали эълон қилинмасдан туриб, ўз норозиликларини билдиришган холос.

Халқ депутатлари Олтинсой туман кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси туман ҳокимлигининг сайловларга аралашганлиги тўғрисидаги хабарни рад этиб, унинг такрорий сайловда овоз бериш, овозларни ҳисоблаб чиқиш ва овоз бериш натижасини эълон қилиш жараёнига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, сайловни ўтказиш жараёнида Сайлов кодексида назарда тутилган тамойилларга оғишмай амал қилиш чора-тадбирлари белгиланганлигини маълум қилади", дейилади Халқ депутатлари Олтинсой тумани кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси расмий муносабатида.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.