Ramazon muborak bo'lsin!
Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Термизда ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди
Термизда ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди
2020-01-10 / 200

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни олдидан “Ватанпарварлик– миллий юксалиш кафолати!” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Фестивални Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, ДХХ Чегара қўшинлари, Миллий гвардия ва бошқа ҳарбий муассасалар хизматчилари ҳарбий оркестр ижросидаги ватанпарварлик, тинч, обод турмуш тараннум этилган куй-қўшиқлар ҳамда саф юришлари билан бошлаб берди.

Беш мингдан ортиқ ёшларни бирлаштирган фестиваль Сурхондарё вилояти марказидаги муҳташам Санъат саройи ёнидаги майдонда давом этди. Бу ерда Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк саркардаларимиз жасорати саҳна кўринишлари юксак маҳорат билан намойиш этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар сарҳадларимиз дахлсизлиги, кўп миллатли халқимизнинг осуда, фаровон ва аҳил турмушини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

Фестиваль доирасида ташкил этилган ҳарбий қурол-аслаҳалар намойиши иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди, ҳарбийларнинг фахр-ифтихор туйғусини яна юксалтирди.

Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият, ўзгача шукуҳ улашди. Ўқувчилар ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, ҳарбий хизматчилар кийимлари билан яқиндан танишди. Эсдалик учун суратларга тушди. Дала шароитида иссиқ овқат тайёрлаш жараёнларини кузатиб, турли таомларни татиб кўрди. 

 

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.