Ramazon muborak bo'lsin!
Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Ҳоким ва тадбиркорлар мулоқоти
Ҳоким ва тадбиркорлар мулоқоти
2020-01-10 / 192

Хабарингиз бор, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов тадбиркорларга қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни секторлар ва соҳага масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида тадбиркорлик қабулини ўтказиб келади.

 

Бугун, 10 январь куни вилоят ҳокимлиги ўтказилган навбатдаги қабулда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тўлақонли фаолият юритишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва ҳал этиш масалаларига эътибор қаратилди.

 

Қабулда 30 нафарга яқин тадбиркорлар ўз фаолиятларида дуч келаётган муаммоларни, янги бизнес лойиҳаларини амалга ошириш ташаббусларини билдирдилар. Уларнинг ҳақли ва амалдаги қонунларга зид бўлмаган талаблари жойида қаноатлантирилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Ечими вақт талаб этадиган баъзи масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш учун мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Тадбиркорларга кўрсатилаётган бундай кўмак жойларда янги иш ўринлари яратиш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари сонининг янада ортишига хизмат қилмоқда.

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.