Ramazon muborak bo'lsin!
Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Эътибор истеъдодга қанот бағишлайди
Эътибор истеъдодга қанот бағишлайди
2020-01-11 / 183

Бугунги ёшлар фаол, зийрак ва интилувчан. Ҳар бири ўз ҳаётий қадриятларига ва онгли позициясига эга. Улар янги ғоялар ва илғор ташаббуслар билан яшайди, катталарнинг ўзларига бўлган диққат-эътиборини яхши тушунади, яратиб берилаётган имкониятларни беҳад қадрлайди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Термиз давлат университетида таҳсил олаётган бир гуруҳ ижтимоий фаол талаба-ёшлар билан учрашиб, уларнинг турли соҳаларга оид фикрлари, янги ғоя ва таклифлари, орзу-интилишлари билан қизиқди.

 

Очиқ мулоқотда ёшлар ўзларининг ташаббуслари ва таклифларини баён этишди. Хусусан, вилоятда ландшафт дизайнини ривожлантириш, замонавий иморатлар қуриш билан бирга, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, яшил ҳудудларни барпо этиш, экологик туризм, агротуризм, зиёрат туризми ва бошқа йўналишларни ривожлантириш имкониятлари, автомагистрал йўл бўйларида мотеллар ва бошқа хизмат турларини ташкил қилиш, автомобиль йўлларининг келгусида кенгайишини инобатга олиб автобус бекатларини йўл бўйларидан ичкарироқда қуриш  каби таклифларини ўртага ташладилар.

 

Мулоқотда ташаббускор, шижоатли ёш йигит-қизларнинг таклифлари  ҳаётий ва амалий аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Бу таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, рўёбга чиқариш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.