Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сессияда Боболов Тўра Абдиевич Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
Сессияда Боболов Тўра Абдиевич Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
2020-01-13 / 123

Бугун, 13 январь куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда дастлаб 2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича вилоят сайлов комиссияси раисининг ахбороти тингланди.

 

Сайлов якунларига кўра, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 27 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 15 нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 10 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 4 нафар ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан 4 нафар депутат сайланган.

Сайланган депутатларнинг 2 нафари ёки 3 фоизи 30 ёшгача, 9 нафари ёки 15 фоизи 40 ёшгача, 20 нафари ёки 33 фоизи 50 ёшгача, 17 нафари ёки 28 фоизи 60 ёшгача, 12 нафар ёки 20 фоизи 60 ёшдан ошганларни ташкил этади.

Сессияда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди. “Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибига мувофиқ, унда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига 3-Дарбанд сайлов округидан сайланган депутат Боболов Тўра Абдиевичнинг номзодини Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида Тақдимномани ўқиб эшиттирди.

 

Номзод бўйича партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган Боболов Тўра Абдиевичнинг номзодини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор бир овоздан маъқулланди.

 

Регламентга мувофиқ, сессияда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва  шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори билан таклиф этилган Боболов Тўра Абдиевичнинг номзоди тасдиқланди.

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.