Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Ҳарбийлар касб байрамини янги уйларда нишонлайди
Ҳарбийлар касб байрамини янги уйларда нишонлайди
2020-01-13 / 177

Термиз шаҳрида Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари учун 60 оилага мўлжалланган иккита кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ҳарбий хизматчилар, янги уйларга эгалик қилаётган ҳарбийлар ҳамда уларнинг оила аьзолари, журналистлар иштирок этди.

 

Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маьмурий сектор раҳбари Тўра Боболов, Жанубий оператив йўналиши бошқарув гуруҳи бошлиғи, полковник Қодиржон Турсунов барчани Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, сўнгги йилларда Миллий армиямизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар хусусида атрофлича фикр юритди. Бу жараёнда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аьзоларини кучли ижтимоий ҳимоя қилиб, уй-жой билан таьминлашга алоҳида эьтибор қаратилаётгани таькидланди.

 

Ипотека кредити асосида қурилган беш қаватли иккита уйда барча шароит яратилган. Икки ва уч хонали хонадонларнинг ошхона ва бошқа қўшимча хоналари замонавий усулда жиҳозланган. Уйларнинг имтиёзли ипотека кредити асосида берилаётгани ҳам тинчлигимиз қўриқчиларига кўрсатилаётган эътибор намунасидир.

Шунингдек, бу хонадонларнинг бир қисми Сурхондарё вилоятида туғилиб, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида хизмат қилаётган ҳарбийлар ва узоқ йиллар юртимиз тинчлиги йўлида хизмат қилиб, қарилик пенсиясига чиққан ҳарбий хизматчилар учун ажратилгани ҳам Миллий армиямизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳамда одамлар бугунги кунидан рози бўлиб яшаши керак, деган халқчил тамойилнинг ёрқин ифодасидир.

 

Шартнома асосида хизмат қилаётган кичик сержант Шуҳрат Абдужаббаров Қумқўрғон туманида улғайиб, камолга етган. Ўн беш йилдан буён Қуролли Кучларимиз сафида шартнома асосида хизмат қилмоқда. Турмуш ўртоғи билар бир ўғил, бир қизни тарбиялаб,вояга етказмоқда. Саккиз йилдирки, Қашқадарё вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида ўз вазифасини сидқи-дилдан бажараётган Ш.Абдужаббаров ҳам Ватан ҳимоячилари куни арафасида янги хонадоннинг калитини қабул қилиб олди.

– Ипотека кредити асосида қурилган бу уй учун дастлабки 25 фоиз бошланғич тўлов маблағи давлатимиз томонидан қоплаб берилди,– дейди шартнома асосида хизмат қилаётган кичик сержант Шуҳрат Абдужаббаров. – Қолган қисмини узоқ муддатли кредит асосида йиллик 7 фоиз устама билан тўлаб борамиз. Ўзимиз туғилиб, ўсган ҳудуддан уй олиш имконияти яратилгани ва бунинг учун имтиёзли кредит маблағи ажратилганидан беҳад мамнунмиз. Янги хонадон оиламиз учун байрамга ажойиб совға бўлди. Бу эьтибор бизнинг хизмат вазифамизни янада сифатли бажаришимизга ўзгача рух ҳам бағишлади. Бундай ғамхўрлик учун чексиз миннатдорлик билдирамиз.

Янги уйларнинг соҳибларига хонадонларнинг калитлари тантанали топширилди. Дилтортар куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.