Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Эл-юрт оромини асраган зотлар, Эл меҳри асрасин сизни ҳар жойда!
Эл-юрт оромини асраган зотлар, Эл меҳри асрасин сизни ҳар жойда!
2020-01-14 / 189

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни Сурхондарё вилоятида ҳам катта кўтаринкилик билан байрам қилинмоқда.

Жумладан, бугун Термиз шаҳридаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Бу ерга Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, офицер, сержант ва ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди.

 

Тадбир иштирокчилари ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида Мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.

Мамлакатимизда Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий-интеллектуал тайёргарлигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимизнинг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича қатъий позициясини ифода этадиган янги Мудофаа доктринаси ишлаб чиқилди. Амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз тезкор ва ихчам, ҳар қандай таҳдидларга муносиб зарба беришга қодир бўлган жанговар кучга айланиб бормоқда.

 

Тантанали тадбир давомида Термиз шаҳрининг “Навбаҳор” кўчаси бўйлаб ватанпарварлик марши садоси остида офицер ва аскарларнинг жанговар сафда юриши ҳамда зирҳли ҳарбий техникалар ҳаракатланиши намойиши мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини намойиш этиш баробарида “Юртимиз ҳимояси ишончли қўлларда. Шу мардлар бор экан, мустақиллигимиз, тинчлигимиз ҳам абадий бўлади!”, деган таскин қалбларга ҳузур бағишлади.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра Боболов иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.