Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди
Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди
2020-01-15 / 213

Термиз шаҳрида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Байрамона безатилган муҳташам Санъат саройига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, аскар, сержантлар ва офицерлар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари таклиф қилинди.

Тадбир аввалида Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра Боболов Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини ўқиб эшиттирди.

 

Қайд этилганидек, миллий армиямиз жанговар салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва интеллектуал тайёргарлигини юксалтириш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Ҳарбийларни уй-жой билан таъминлаш, оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш учун муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда.

Буни Сурхондарё вилояти мисолида айтадиган бўлсак, ҳарбий-маъмурий сектор томонидан ўтган 3 йилдавомида ҳарбий қисмлар инфратузилмасини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базаларини бойитиш, ҳарбийлар ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳамда ҳарбий пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби масалалар бўйича “Йўл харита”ларида белгилаб олиниб, аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди. Унинг ижроси доирасидаўтган йилда вилоятдаги ҳарбий қисмларнинг қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш, шунингдек, бошқа харажатлари учун вилоят маҳаллий бюджетидан 45 миллиард 16 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

 

Вилоятдаги Мудофаа вазирлиги, ДХХ Чегара қўшинлари ва Миллий гвардия тизимидаги ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, Давлат хавфсизлиги хизмати, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар тизимидаги хизматчиларга 392 хонадонли 18 та уй ва 22 та ҳовли хонадон топширилди.

Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли Денов туманидаги ҳарбий қисмда Ватанимиз ҳимоячилари билан учрашиб, уларнинг маънавиятини, жанговар шайлигини ошириш ҳамда ҳудудга хос миллий қадриятлар билан яқиндан таништириб бориш бўйича тегишли топшириқлар берган эди. Мазкур вазифалар ижроси доирасида яқинда вилоятимизда Жанубий операцион йўналиш бошқаруви гуруҳи ҳарбий хизматчилари ўртасида “Амир Темур ўғлонлари” ва “Жалолиддин Мангуберди ворислари” номидаги танлови ташкил этилди ва танловнинг вилоят босқичи ғолиблари ҳамда иштирокчилари муносиб тақдирланди.

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 13 январдаги фармонига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи Ватанимизнинг юксак мукофотлари – орден ва медаллар билан тақдирланди. Улар орасида сурхондарёлик соҳа вакиллари ҳам бор.

Байрам тадбирида вилоят ҳокими давлатимиз раҳбари номидан ушбу юксак мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди. Шунингдек, хизмат бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатиб келаётган соҳа ходимларидан яна бир гуруҳи вилоят ҳокимлигининг фахрий ёлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Термиз горнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри жамоаси, санъат усталари ва ижрочи ёшлар иштирокидаги концерт дастури барчага манзур бўлди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.