Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов Шеробод туманининг Хўжанқо қишлоғида бўлди
Тўра Боболов Шеробод туманининг Хўжанқо қишлоғида бўлди
2020-01-17 / 100

Бугун, 17 январь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Шеробод туманининг Ғуржак маҳалласи, Хўжанқо қишлоғида жойлашган болалар оромгоҳининг фойдаланилмай бўш турган эски бино ва иншоотлари ҳолати билан танишди.

Тоғли ва ғоят сўлим гўшада жойлашган ушбу оромгоҳни жорий йилда мукаммал таъмирлаб, замонавий тарзда жиҳозлаб, янгидан замонавий болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳамда таълим тизими ходимлари учун сиҳатгоҳга айлантириш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими 54-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, ўқувчи ёшлар ва педогогик жамоа учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Қишлоқ фуқаролари билан учрашув чоғида уларнинг турли масалаларга оид мурожаатларини тинглаб, уларни қисқа муддатда ижобий ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.