Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Кимлар Қонунчилик палатаси спикери, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари этиб сайланди?
Кимлар Қонунчилик палатаси спикери, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари этиб сайланди?
2020-01-20 / 70

Бугун, 20 январь куни бўлиб ўтаётган янги чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг илк мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг спикери, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари сайланди.

Нурдинжон Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерлигига, Акмал Саидов спикернинг биринчи ўринбосарлигига, 5 та сиёсий партия фракцияси раҳбарлари Актам Хаитов, Алишер Қодиров, Наримон Умаров, Борий Алихонов, Улуғбек Иноятов спикер ўринбосарлигига тавсия этилди ва депутатлар томонидан бир овоздан сайланди.

Нурдинжон Исмоилов 1959 йилда Наманган вилояти, Учқўрғон туманида туғилган, маълумоти олий. 1980 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Илмий даражаси: юридик фанлари номзоди. 1999 йилда «Шуҳрат» медали, 2002 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Акмал Саидов 1958 йил 11 октябрь куни Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1981 йил Тошкент Давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Илмий даражаси юридик фанлари доктори, илмий унвони: профессор.

Маълумот учун: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари янги таъсис этилган лавозим ҳисобланади. 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.