Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Кимлар Олий Мажлис Сенати Раиси ва унинг ўринбосарлари этиб сайланди?
Кимлар Олий Мажлис Сенати Раиси ва унинг ўринбосарлари этиб сайланди?
2020-01-20 / 199

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бугун, 20 январь куни бўлиб ўтган биринчи мажлисида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати Раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни тақдим қилди.

Палата аъзолари яширин овоз бериш йўли билан Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига Танзила Нарбаевани сайлади.

Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига яширин овоз бериш йўли билан Содиқ Сафоев сайланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 86-моддасига мувофиқ Сенат Раисининг ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлади. Ушбу нормага асосан Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига яширин овоз бериш йўли билан Муса Ерниязов сайланди.

Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига яширин овоз бериш йўли билан Зайниддин Низамходжаев ҳам сайланди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.