Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов Қумқўрғонда воҳа тадбиркорларининг муаммоларини ўрганди
Тўра Боболов Қумқўрғонда воҳа тадбиркорларининг муаммоларини ўрганди
2020-02-08 / 102

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири Ғолибшер Зиёев Қумқўрғон туманида хусусий сектор вакиллари учун сайёр қабул ўтказди.

 

Бош вазирнинг вилоят, шаҳар, туман қабулхоналари мудирлари, ҳокимликлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар, идоралар, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этган тадбирда тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари томонидан кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Ўтган йилнинг ўзида мамлакатимиз бўйича тадбиркорларнинг 40 мингдан ортиқ мурожаатлари ўрганилиб, улар ўртага ташлаган масалаларнинг аксарияти тезкорлик билан ечимини топгани қайд этилди.

 

 

Қумқўрғон туманида ташкил этилган сайёр қабулда тадбиркорлар асосан ер майдонлари ажратиш, тижорат банкидан кредит маблағи олиш, чорвачиликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит асосида молиявий қўллаб-қувватлаш, ҳудуднинг янги бош лойиҳасига мувофиқ бузилган иншоотлари билан боғлиқ муаммолар ва бошқа масалаларда мурожаат этди.

 

– Тумандаги 11-болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшларга сабоқ бериб келаётганимизга қарийб 30 йил бўлди, – дейди Қумқўрғон тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Назокат Раҳмонова. – Турмуш ўртоғим турли мусиқа асбобларини сифатли таъмирлайди. Айримларини ўзи ҳам ясайди. Маҳалламиз ҳудудида қаровсиз ётган ер бор. Биз ана шу ерда мусиқа асбобларини сотиш, таъмирлаш ва келажакда ясайдиган бино қуриб, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишни мақсад қилганмиз. Лекин, ер майдонини ажратиш пайсалга солинаётган эди. Ушбу сайёр қабулда бу фикримни айтган эдим, мутасаддиларга шу ерни қонуний тартибда ажратиб бериш вазифаси топширилди. Бизга эса енгил конструкцияли бино барпо этиш тавсия этилди. Бундан жуда хурсанд бўлдик.

 

 

Сайёр қабулда тадбиркорларнинг 75 та мурожаати тингланиб, улар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Айрим тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, ваколатли органларга юборилди ва тегишли тартибда назоратга олинди. Битта хусусий мактабгача таълим муассасаси билан Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида шартнома тузиш билан боғлиқ масала пойтахтда кўриб чиқиладиган бўлди.

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.