Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Авф этилганлар ижтимоий ҳаётга йўналтирилмоқда
Авф этилганлар ижтимоий ҳаётга йўналтирилмоқда
2020-02-08 / 81

Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 4 февралда қабул қилинган “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига асосан 58 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 3 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилди, бир сўз билан айтганда, 44 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинди. Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

 

Жазони ижро этиш муассасаларидан ўз уйларига қайтган ҳамюртларимиз орасида 5 нафар сурхондарёлик ҳам бўлиб, уларнинг оилалари бағрига қайтиши оналари, аёллари, фарзандлари қалбини шодликка тўлдирди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Намозов билан биргаликда ана шу 5 нафар сурхондарёлик маҳкумлар ва уларнинг оила аъзоларини қабул қилди. Афв этилганларнинг 1 нафари аёлдир.

 

Қабулда вилоят ҳокими афв этилганларга халқимизга хос бағрикенглик фазилатини намоён этган Президентимизнинг ишончини оқлаб, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, жамиятда ўз ўрнини топиши, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозимлигини таъкидлади. Мутасаддиларга афв этилганларни ижтимоий мослаштириш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини тиклаш, ишга жойлаштириш ва шу каби бошқа ҳаётий масалаларда амалий ёрдам бериш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.