Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Расмий муносабат: Донаева Холбибига тегишли турар жой биноси бузилмаган
Расмий муносабат: Донаева Холбибига тегишли турар жой биноси бузилмаган
2020-02-09 / 92

Сариосиё тумани ҳокимлиги фуқаро Донаева Холбибининг мулкий ҳуқуқлари бузилганлигидан норози бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали 2020 йилнинг 8 февраль куни эълон қилган “Сурхондарё вилоятида яна снос ишлари давом этмоқда” сарлавҳали видео мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

1.  Донаева Холбибига тегишли турар жой биноси ва пиёз экин майдони бузилмаганлиги тўғрисида

Сариосиё тумани ҳокимининг 11.02.2019 йилдаги 740-сонли қарори билан “Узшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК Сурхондарё вилоят филиали томонидан ишлаб чиқилган “Сариосиё шаҳарчаси марказий қисминингбатафсил режалаштириш лойиҳаси” маъқулланган.

Шунга кўра, Донаева Холбиби 06.04.2019 йилда Сариосиё тумани ҳокими номига ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг аризасида унга тегишли “Лутфикор” (собиқ “Янги турмуш”) маҳалласида ер участкаси туман Бош режасига асосан кўкаламзорлаштириш кўрсатилганлиги сабабли, якка тартибда уй-жой қурилиши учун 0,10 сотих ер майдони ажратилишини сўраган.

Сариосиё тумани ҳокимининг 10.04.2019 йилдаги 2116-сонли қарори билан фуқаро Донаева Холбибига туманнинг “Гулобод” маҳалласи, Чорбоғ қишлоғи ҳудудидаги 7қ-дала контуридан якка тартибда уй-жой қуриш учун 1000 кв.м ер майдони ажратиш белгиланган.

Аммо, туман ҳокимининг мазкур қарори Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 45-моддаси (алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар) талабига зид равишда қабул қилингани аниқланганлиги сабабли уни бекор қилиш ҳақида 31.10.2019 йилда Сариосиё тумани прокурори томонидан протест келтирилган.

Шунга кўра, туман ҳокимининг 06.11.2019 йилдаги 6226-сонли қарори билан 10.04.2019 йилги 2116-сонли қарори бекор қилиниб, прокурор протести қаноатлантирилган. Донаева Холбибига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони таклиф этилган.

Ўрганиш давомида, Донаева Холбибига тегишли турар жой биноси ва пиёз экин майдони бузилмаганлиги, бироқ, ҳозирда қонунга зид равишда ажратилган ер майдонида қурилган ушбу турар-жой масаласида судга даъво аризаси тайёрланаётганлиги, суд қарори асосида бу масалага ойдинлик киритилиши аниқланди.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг 2020 йил 8 февраль куни Сариосиё тумани, “Гулобод” маҳалласи, “Чорбоғ” қишлоғига ташрифидан кўзланган мақсад эса 7қ-контурдаги 1.20 гектар сувли ер майдонида қурилган бино-иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш, шунингдек, деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун ажратилган ер майдонларидан фуқароларнинг ўзбошимчалик билан қурган ва кейинчалик бузиб олган қурилишлари қолдиқларини даладан чиқартириш бўлган.

2. Фуқаро Донаева Холбибига тегишли бўлган Сариосиё тумани, Шарғун шаҳар, Феруз маҳалласи, Шахтёрлар кўчаси ҳудудида жойлашган уй-жой масаласида

Фуқаро Донаева Холбибига тегишли бўлган Сариосиё тумани, Шарғун шаҳар, Феруз маҳалласи, Шахтёрлар кўчаси ҳудудида жойлашган 45-сонли уй-жой Шарғун шаҳрида олиб борилган қурилиш ишлари давомида ўтказилиши лозим бўлган йўл ҳудудида жойлашганлиги сабабли, бузилишга тушган.

Ушбу уй-жой ўрнига Сариосиё тумани ҳокимининг 13.07.2019 йилдаги 4116-сонли қарори билан фуқаро Донаева Холбибига Сариосиё тумани, Шарғун шаҳар, Феруз маҳалласи, Ҳуррият кўчаси ҳудудидан 400 кв.м ер майдони якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ҳамда 150 млн. 261 минг 090 сўм компенсация тўлови нақд пул шаклида тўлаб берилган.

Шунга кўра, фуқаро Донаева Холбиби томонидан мазкур манзилда 15,75 кв.м ҳажмда 1 хонали турар жой ва 4,00 кв.м. ҳожатхона иморатлари қурилган бўлиб, Сариосиё тумани ҳокимининг 28.09.2019 йилдаги 6065-сонли қарори билан Донаева Холбиби Эргашевнанинг мазкур турар жойга эгалик ва мулк ҳуқуқи эътироф этилган.

Ҳозирги вақтда, мазкур қарор ва бошқа ҳужжатлар қонуний тусга эга ҳисобланади.

3. Фуқаро Х.Донаеванинг онаси Донаева Турсунойнинг уй-жойи мавжудлиги масаласида

Шарғун шаҳар ҳокимининг 29.06.1993 йилдаги 78/51-сонли қарори билан Шарғун шаҳар, Шахтёр кўчасидаги 45-уй, 9-хонадон (2 хонадан иборат, умумий майдони 66,5 кв.м) фуқаро Донаева Турсунойнинг шахсий мулки эканлиги тасдиқланган. Мазкур манзилда ҳеч ким яшамаётганлиги маълум бўлди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.