Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Олтинсойда ёшларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, аҳоли муаммоларини ҳал қилишга эътибор қаратилди
Олтинсойда ёшларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, аҳоли муаммоларини ҳал қилишга эътибор қаратилди
2020-02-11 / 65

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бугун Олтинсой туманидаги бетакрор табиат манзараларига бой тоғ бағрида жойлашган “Вахшивор” оромгоҳида туман ёшлари билан учрашди.

“Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ташкил этилган очиқ мулоқот аввалида Тўра Боболов Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг тумандаги умумтаълим мактабларида қандай самара бераётганига бағишланган кўргазма билан танишди. Ўқувчилар яратган тикувчилик, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги ва бошқа ҳунармандлик буюмларини, бўлғуси рассомлар ишларини кўздан кечирди. Устозларига тавсиялар билдирди.

 

Ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда 2020 йилда Сурхондарёда ёшлар масаласида амалга ошириладиган ишлар хусусида сўз борди.

Вилоят ҳокими ёшларга қарата мурожаат қилар экан, Давлатимиз раҳбарининг “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” деган сўзлари жорий йилда ёшларнинг жамиятимизда тутган ўрни ва ролининг янада ортишини белгилаб берувчи асос бўлишини таъкидлади.

 

 

Учрашувда таълим, спорт ва бошқа соҳаларда эришаётган ютуқлари ҳақида ғурурланиб ҳикоя қилган ёшларнинг муваффақияти бошқаларга ибрат бўлди. Эътиборли ва қизиқарли таклифлар, кутилмаган креатив лойиҳалар, тенгқурларини ташвишга солаётган муаммолар ўртага ташланди. Маҳаллалардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишда таклиф ва тавсияларини билдирилди. Тадбир давомида ёшларни ўйлантираётган муаммоларга ечим изланди, янги ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди.

 

 

Шундан сўнг вилоят ҳокими сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудири, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда туманнинг Тоғай мурод номли маҳалла гузарида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди.

 

Очиқ мулоқот давомида қишлоқ аҳолисига муносиб иш ва турмуш шароити яратиш борасида бор куч ҳамда имкониятлар ишга солинди. Фуқароларнинг йўлларни таъмирлаш, электр энергия таъминотини яхшилаш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, соғлиқни сақлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 70 га яқин мурожаати тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатлар чуқур таҳлил қилинган ҳолда, бартараф этиш чоралари кўрилди.

 

Аксарият мурожаатларда келтирилган турли ижтимоий-иқтисодий муаммолар жойида ҳал этилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш ёки вақт тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга вазифалар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.