Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов Қумқўрғон тумани аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ўтказди
Тўра Боболов Қумқўрғон тумани аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ўтказди
2020-02-12 / 127

Бугун, 12 февраль куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманининг 3 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган “Боботоғ” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.  Фуқаролар билан ўтказилган юзма-юз мулоқотда уларнинг шикоятларини атрофлича ўрганиш, уларни ўйлантираётган масалалар ечимини топиш, ҳар бир мурожаатнинг илдизига етиб бориш асосий мақсад қилиб қўйилди.

 

Одамлар учун зарур қулайликлар яратиш мақсадида йўл қурилиши, электр энергия, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, мавжуд тиббий таянч пунктини мукаммал таъмирлаб, зарур жиҳозлар ва малакали мутахассислар билан таъминлаш, жорий йил охирига қадар боғча қуриб бериш, 2021 йилги дастурга киритиш орқали янги умумтаълим мактаби биносини қуриш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

 

Мулоқот чоғида кўтарилган аксарият масалаларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича эса вилоят ҳокимининг қатъий назорати остида тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.