Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Наврўз байрами янги уйларда нишонланади
Наврўз байрами янги уйларда нишонланади
2020-03-20 / 30

Мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Мана шундай эзгу ташаббус ва бунёдкорлик туфайли Сурхондарё вилоятида ҳам кўплаб турар жойлар қад ростламоқда. Одамларнинг йиллар давомида ушалмаган орзулари рўёбга чиқмоқда.

Наврўз айёми шукуҳи давом этаётган шу кунларда Сариосиё туманининг Шарғун шаҳри, “Маъданкон” маҳалласида тўртта 5 қаватли 120 хонадонли уй-жойлар қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

“Термиз-таъминот” саноат қурилиш таъминот хусусий корхонаси қурувчилари томонидан 23,2 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган бу уйлар икки ва уч хонали хонадонлардан иборат. 120 хонадоннинг 50 таси кам таъминланган, уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларга берилган бўлса, қолган 70 та хонадон уй-жой олиш истагида бўлган сариосиёликларга топширилди.

— Уч хонали турар-жойга эга бўлдим. Қарамоғимда уч нафар фарзандим бор. Беш йилдан бери ижарама-ижара яшаб келаётгандик. Ноқулайликлар бор эди. Президентимизга мингдан минг раҳмат. Кўп йиллик орзуим ушалди”, —  дейди янги уй соҳибаларидан бири Шаҳноза Ниёзова.

Янги уй-жойларнинг калитларини байрам туҳфаси сифатида қабул қилиб олган хонадон эгаларининг қувончи чексиз. Икки ва уч хонали бу уйлар барча қулайликларни ўзида мужассам этган. Шинам ва ёруғ, ташқи коммуникация ва ободонлаштириш ишлари ҳам тўлиқ якунланган. Уйлар атрофи дам олиш жойлари, болалар майдончалари, автомобиль тўхташ жойлари, чиқинди йиғиш пунктлари ташкил этилган.

Ихчамгина ўказилган маросимда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.