Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига янги уйлар топширилди
Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига янги уйлар топширилди
2020-03-21 / 46

Термиз шаҳридa Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўшинлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари учун қуриб битказилган янги уй-жойлар фойдаланишга топширилди. Шаҳарнинг “Меҳробод” маҳалласи ҳудудида барпо этилган беш қаватли, икки ва уч хонадондан иборат 2 та кўп қаватли уйга 60 нафар соҳа ходимлари кўчиб ўтишди.

 

Тадбирда таъкидланганидек, барча қулайликларга эга бу янги уй-жойларнинг барпо этилиши Президентимиз раҳнамолигида соҳа ходимларини ижтимоий ҳимоялаш, уларни уй-жой билан таъминлаш ва маиший шароитларини яхшилаш доир доимий эътибор натижасидир. Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида садоқат билан хизмат қилаётган хизматчилар тадбирда сўз олиб, ўзларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан мамнун эканликларини билдиришди.

 

- Мазкур уй-жойлар уч йил давомида 7 фоиз, қолган ўн икки йил давомида 14 фоиз кредит асосида берилмоқда, - дейди вилоят ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи, капитан Фарҳод Тошбев. - Шунингдек, дастлабки бадал маблағлари учун вазирлик томонидан узоқ муддатли фоизсиз қарзлар берилгани ва бошқа имтиёзлар ҳам ходимларимизга жуда катта енгиллик яратди.

 

Тадбир иштирокчилари хонадонларда бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди ва янги уйлар соҳиблари билан мулоқотда бўлди.

Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.