Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари “Вабо сабабидан ким уйида ўтирса, унга шаҳиднинг ажричалик савоб бўлади, гарчи вафот этмаса ҳам”
“Вабо сабабидан ким уйида ўтирса, унга шаҳиднинг ажричалик савоб бўлади, гарчи вафот этмаса ҳам”
2020-03-23 / 45

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қай бир кишига тоъун (пандемия) етса ва уйида сабр билан ва савоб умидида ўтирса ҳамда ўзига Аллоҳ ёзганидан бошқа нарса етмаслигини билса, илло унга шаҳиднинг ажричалик савоб бўлади”. Имом Бухорий “Саҳиҳ”ларида ривоят қилганлар. 
Бу ҳадис ҳамма сабр қилган, савоб умид этган ва таваккул қилган кишиларга тааллуқлидир. Улар вабодан хоҳ вафот этсин, хоҳ этмасин. 
Ибн Ҳажар Асқалоний айтадилар: “Ҳадиснинг мантуқи шуни тақозо қиладики, ким мазкур сифатлар билан тавсифланса, гарчи вабодан ўлмаса ҳам, унга шаҳиднинг ажри ҳосил бўлади.” 

Бу ҳадис ўз бобида улуғ калит бўлиб, унга амал қилганларга катта манфаатлар хазинаси очилади. Шу кунларда уйида ўтирган, ваҳима қўзғамаган, вабонинг тарқамаслигига ўз ҳиссасини қўшганларга Аллоҳ шаҳидлик мақомини берсин! Хасталарга эса Ўз ғайбий хазинасидан шифолар ато қилсин!   

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.