Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2020-03-24 / 75

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 2020 йилнинг 24 март куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Кўргазма видеони ким ва қандай мақсадда олганлиги номаълум” сарлавҳали видео постда акс этган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

2020 йилнинг 22 март куни Ангор туманининг “Навбаҳор” маҳалласида истиқомат қилувчи саховатпеша тадбиркорлардан бири маҳалла раисига келиб учрашиб, маҳаллада яшовчи кам таъминланган оилалар рўйхатини бериши, уларга картошка ва пиёз сингари озиқ-овқат маҳсулотлари ҳадя этишини маълум қилган.

Шунга мувофиқ, “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Қорақулова маҳаллада яшовчи 45 нафар кам таъминланган оилалар рўйхатини шакллантириб, тадбиркорга бергач, 23 март куни тадбиркор томонидан “Дамас” автомашинасида картошка ва пиёз сингари озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилиб, рўйхатдаги кам таъминланган оилаларга тарқатила бошланган.

Шу пайтда маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий тармоқ фаолларидан бири  С.Жўраев бу эҳсонни ўзининг “Youtube”даги канали орқали тарғиб этишини маълум қилиб, тасвирга олиш учун ҳозиргина ўзи кўрган озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш жараёнини қайта ташкил этишни илтимос қилган.

Унинг илтимоси бажарилган. Ўша пайтда озиқ-овқат маҳсулотларини олган бир неча фуқаро уларни яна машинага жойлаб, тасвирга олиш бошлангандан сўнг картошка ва пиёз фуқароларга қайта тарқатилган. Тасвирга олинган бу жараён эса тўлиғича шу куннинг ўзида С.Жўраевнинг Youtube”даги каналида жайлаштирилиб (https://youtu.be/99-CQ-FiWVE), “Тадбиркор Усмон Эшмуродов Ангор тумани, “Навбаҳор маҳалласи аҳолисига ёрдам қўлини чўзди”, деган мазмунда миннатдорчилик билдирилган.

Аммо, ижтимоий тармоқ фаолининг илтимосига биноан қайта ташкил қилинган бу тасвирга олиш жараёни маҳалланинг айрим фуқаролари томонидан ҳам узоқдан билинтирмаган ҳолда тасвирга олиниб, бугун ижтимоий тармоқларда  нотўғри талқин қилинган ҳолда, миш-мишларга сабаб бўладиган  ёлғон маълумот тарқатилди.

Ҳурматли воҳадошлар!
Сизлардан айрим фуқаролар томонидан коронавирус ваҳимаси фонида тарқатилаётган бундай миш-мишлар, ёлғон ахборотларга ишонмасликларингизни сўраймиз.

Ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ администраторлари ҳамда шахсий аккаунт эгаларига эса аҳоли орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига, уларда салбий фикр ва ишончсизликни шакллантиришга олиб келадиган ушбу мазмундаги  ёлғон маълумотларни тарқатиш қонун олдида жавобгарликни келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.