Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Хушхабар: Деновда карантинга олинган фуқарода коронавирус касаллиги қайд этилмади
Хушхабар: Деновда карантинга олинган фуқарода коронавирус касаллиги қайд этилмади
2020-03-25 / 111

Хушхабар: Деновда карантинга олинган фуқарода коронавирус касаллиги қайд этилмади

Жорий йилнинг 16 март куни А.А. исмли фуқаро Жанубий Корея давлатидан Россия Федерациясининг Москва шаҳрига келиб, сўнгра у ердан “Шерметова-Самарқанд” йўналишида самолётда Ўзбекистон Республикасига кириб келгач, янги турдаги COVID-19 коронавирус касаллиги бўйича Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 14 кунга карантинга олингани, аммо, карантиннинг бешинчи кунида, яширин равишда шифохонадан қочиб кетгани, Денов туманидаги яшаш манзилида қўлга олингани ҳақида аввал хабар берган эдик.
 
Ҳозирда А.А. исмли фуқаро Денов тумани юқумли касалликлар шифохонасида карантинга олинган. Денов тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Исмоил Юсуповнинг маълум қилишича, фуқаро шифокорлар назоратида бўлиб, унда COVID-19 коронавирус касаллиги ҳозирча қайд этилмади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.