Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тадбиркорлар диққатига !
Тадбиркорлар диққатига !
2020-03-27 / 1079

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарорига асосан карантин муддати тугагунга қадар Сурхондарё вилояти “Давлат мулкини ижарага бериш” маркази томонидан  ижара шартномаси асосида фойдаланаётган юридик ва жисмоний шахслардан ижара пули ҳисобланмайди ва ундирилмайди.

Жумладан, умумий овқатланиш, ўқув марказлари, жисмоний тарбия, спорт, туризм ва бошқа соҳаларда фойдаланиб келинаётган тадбиркорлик субьектларига ижара пули ҳисобланмайди.

АОКА қошидаги махсус штабда ташкил этилган навбатдаги онлайн брифингда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати раҳбари томонидан мамлакатда юзага келган эпидемиологик вазиятда тадбиркорларга берилаётган енгилликлар тўғрисида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, Республика махсус комиссияси қарорига кўра, карантин сабабли фаолияти вақтинча тўхтатилган давлат мулки объектларидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектларига, фойдаланмаган даври учун ҳеч қандай ижара пули ҳисобланмайди ва тўланмайди. 

Улар сирасига умумий овқатланиш, ўқув марказлари, жисмоний тарбия, спорт, туризм ва бошқа соҳаларда фойдаланиб келинаётган тадбиркорлик субъектлари киради.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.