Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов вилоят ёшлари билан онлайн видео мулоқот ўтказди
Тўра Боболов вилоят ёшлари билан онлайн видео мулоқот ўтказди
2020-06-13 / 806

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Zoom интернет дастури орқали воҳа ёшлари билан онлайн видео мулоқот ўтказди. “Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилган тадбир шаҳар ва туманлар студияларидан қатнашган ёшлар вакиллари ҳамда бошқа онлайн мулоқотчилар фаоллигида, кўтаринки руҳда ўтди.

Учрашув аввалида Т.Боболов вилоятда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самаралари ва келгусидаги режалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

 

 

– Сўнгги пайтларда барча соҳаларда ёшларнинг фаоллиги яққол сезилаётгани қувонарлидир, – деди вилоят ҳокими. – Тадбиркорлик, илм-фан, маданият, санъат ва спорт каби соҳаларда йигит-қизларимиз эришаётган ютуқлар ҳам барчамизга фахр улашмоқда. Биз, раҳбарлар ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини, янги лойиҳаларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб, муаммоларингизни ҳал этишга шаймиз.

 

 

Онлайн мулоқотда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди. Уларнинг қатор таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди.

 

 

Тадбир давомида ёш истеъдод соҳиблари шеърият, адабиёт, санъат ва бошқа йўналишлардаги ўз маҳоратларини намойиш этишди. Т.Боболов ташаббускор, шижоатли, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайратини, билимини сафарбар этишга қодир воҳа ёшлари вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг муносиб давомчилари бўлишига ишонч билдирди.

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.