Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов битирувчи ёшлар билан учрашиб, уларни ўқиш ва ишга жалб этишга эътибор қаратди
Тўра Боболов битирувчи ёшлар билан учрашиб, уларни ўқиш ва ишга жалб этишга эътибор қаратди
2020-06-18 / 264

Бугун, 18 июнь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Ангор туманида битирувчи ёшлар билан учрашди. Учрашувда бу йилги битирувчиларни ўқиш ва ишга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилда Ангор туманидаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини 1691 нафар, касб-ҳунар коллежларини 145 нафар уқувчи битирди. Бу йил юртимизда қабул қамрови кенгайгани натижасида уларнинг кўпчилиги олий таълим муассасаларига ва коллеж-техникумларга ўқишга кирганда ҳам, бошқаларининг бандлигини таъминлаш зарур. Шунингдек, олий таълим муассасалари битирувчиларининг 191 нафари ангорлик ёшлардир. Уларни ҳам касбга йўналтириш ва ишга жойлаштириш керак.

 

 

Учрашувда вилоят ҳокими тумандаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини муваффақиятли битириб, мустақил ҳаётга йўлланма олган йигит-қизларнинг 20 нафари олтин ва 1 нафари кумуш медалга сазовор бўлганлигини таъкидлаб, медалларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди. Ўқув йили давомида ўқувчиларининг ўзлаштириш кўрсаткичи юқорига бўлган мактаблар жамоаси вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

Карантин мактаблар ва олийгоҳлар битирувчилари ҳаётида алоҳида из қолдирди. Улардан олдинги авлод вакиллари учратмаган умуман янги шароитларда ўқишни битиришларига тўғри келди. Шу боис 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларида қабул квоталари 25 фоизга оширилди, абитуриентларга кириш имтиҳонларида қатор енгилликлар яратилди. Мактаб, лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртлари битирувчиларини битирувчиларни ўқиш ва ишга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

 

Мулоқот чоғида абитуриентларга кириш имтиҳонларида яратилган ана шу  енгилликлар хусусида сўз юритилиб, талабалар сафидан жой олишни ният қилган абитуриентларга муваффақиятлар тиланди. Талабалик бахтига муяссар бўлолмаган ёш ўғил-қизларнинг, шунингдек олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш чора-тадбирлари, захира иш ўринлари ҳамда бандликни таъминлаш борасидаги бошқа ресурслар ҳақида тўхталиб ўтилди.

– Талабалик бахтига муяссар бўлолмаган тақдирда ҳам ёшларимиз тушкунликка тушмасинлар. Ўзингиз истаган маррага эришиш учун яна янги мақсадларни белгилаб олға қадам босинг, – дейди Тўра Боболов. – Биз сизларнинг ва бу йилги олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаймиз, албатта. Бунга шароитимиз ҳам, имкониятимиз ҳам етарли.

 

 

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари, муаммо ва таклифлари билан вилоят ҳокимига мурожаат қилдилар. Ёшлар томонидан айтилган бу муаммоларга ечиб топиш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.
-->