Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари 1 триллион 749 минг сўмлик кредит қарздорлиги бўйича “кредит таътили” берилди
1 триллион 749 минг сўмлик кредит қарздорлиги бўйича “кредит таътили” берилди
2020-06-19 / 303

Термизда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Видеомулоқот шаклида ўтказилган сессияда вилоят ҳокими, сенатор Тўра Боболов воҳадаги эпидемиологик вазият ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берди.

Сессияда Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи У.Зокировнинг пандемия даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақидаги ҳисоботи тингланиб, муҳокама этилди.

 

 

Президентимиз томонидан пандемия шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаб, хусусий секторни рағбатлантиришга қаратилаётган эътибор дунё иқтисодиётига кўзга кўринмас офат жиддий таъсир этаётган қалтис пайтда миллий иқтисодиётимиз ва бюджет барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётир.

Жумладан,мамлакатимизда карантин қоидалари жорий этилганидан буён вилоятдаги 5 минг 17 тадбиркорлик субъектининг 1 триллион 749 минг сўмлик кредит қарздорлиги бўйича имтиёзли давр белгиланиб, “кредит таътили” берилди. Воҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан 1 минг 56 лойиҳага ажратилган 216,4 миллиард сўмлик кредит маблағлари муддати олти ойга узайтирилди. 94 минг 663 жисмоний шахснинг 398 миллиард сўмлик кредити узайтириб берилди.

Қўлланилган бу каби имтиёзлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида пандемиянинг таъсирини юмшатиб, тўлов қобилиятларида кутилаётган салбий ҳолатларнинг олдини олишга кўмаклашаётир. Корхоналар ишини жиддий талафотларсиз давом эттириб, ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратишда муҳим омил бўлмоқда. Шунингдек, ҳозирги мураккаб шароитда оғир аҳволда қолган 941 тадбиркорлик субъектини қўллаб-қувватлаш учун айланма маблағларини тўлдиришга 221,5 миллиард сўм кредит ажратилди.

 

 

Йилнинг ўтган даврида тижорат банклари барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 6 минг 669 кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектининг саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни ривожлантиришга 824,7 миллиард сўм кредит маблағи йўналтирилди.

– Тадбиркорлик субъектларининг қўллаб-қувватланаётгани воҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ўз самараларини бермоқда, –деди вилоят ҳокими. – Бироқ, кейинги таҳлилларга кўра, ҳали ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасида амалга оширадиган ишларимиз кўплиги маълум бўлиб қолмоқда. Масалан, хизмат кўрсатиш йўналишидаги кийимларни кимёвий усулда ювиш билан вилоятда атиги ўнга яқин тадбиркорлик субъекти шуғулланиб келаётган экан. Ҳудудларда ана шу хизмат турини ривожлантириш учун тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Ёки жойларда битирувчилар билан учрашувларимизда ёш йигит-қизлар яхши ғояларни ўртага ташлаб, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун молиявий кўмак сўрамоқда. Демоқчиманки, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдираётган ёшлар ва хотин-қизлар учун кредит ажратишга эътиборини кучайтириш лозим. Албатта, бу ишларни рўёбга чиқаришимизда маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳам ташаббускор бўлиши зарур. Бугун ҳаётнинг ўзи шуни тақозо этмоқда.

 

 

Сессияда жамоат тартибини сақлаш ва ҳудудда карантин тадбирлари талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг «Фахрий мураббий» орденини таъсис этиш тўғрисида”ги қонунини ижро этиш, маҳаллий бюджет ижроси, пандемия даврида бюджет барқарорлигини таъминлаш, ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, солиқ тушумларини ўз вақтида ундириш, пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари учун берилган солиқ имтиёзларининг амалда қўлланилиши ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган чораларнинг бажарилиши билан боғлиқ масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.
-->