Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов вилоят аҳолисига навбатдаги мурожаат билан чиқди
Тўра Боболов вилоят аҳолисига навбатдаги мурожаат билан чиқди
2020-07-07 / 309

Бугун, 6 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов маҳаллий телевидение орқали чиқиш қилиб, вилоятдаги ҳозирги эпидемиологик вазият ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш учун зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳақида маълум қилди.

“Вилоятда жорий йилнинг 3 июль ҳолатига 177 нафар фуқаро коронавирус инфекциясига чалинган бўлса, уларнинг 71 нафари даволаниб уйларига қайтарилди, 2 нафари вафот этди, 104 нафари ҳозирда тиббиёт муассасаларида даволанмоқда.

Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари Термиз шаҳрида 56 та, Термиз туманида 24 та, Жарқўрғон туманида 14 та, Шўрчи туманида 6 та, Ангор ва Денов туманларида 4 тадан, Музработ ва Қўмқўрғон туманларида 3 тадан, Бойсун, Олтинсой ва Сариосиё туманларида 2 тадан, 57 таси эса бошқа вилоятлар фуқаролари орасида аниқланди.

Беморларнинг 44 нафарида бу касаллик жорий йилнинг 7 апрелидан 23 майигача қайд этилган бўлса, энг ёмони уларнинг 133 нафарида касалланиш ҳолатлари жорий йилнинг 9 июнидан ҳозирги кунгача аниқланган. Бу беморларнинг 44 таси Москва шаҳридан чартер рейсда олиб келинганлар ҳамда халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 133 нафари вилоят аҳолиси орасидан аниқланган. Афсуски, мазкур касаллик беморлар ва улар билан мулоқотда бўлганларни даволаётган тиббиёт ходимларида ҳам кузатилмоқда.

Ҳозирги кунда вилоятда 7140 нафар фуқаро карантинга олинган. Уларнинг 480 нафари тиббиёт муассасаларида, 647 нафари сиҳатгоҳ ва махсус биноларда, 6013 нафари эса ўз уйларида кузатувда бўлиб турибди.

Таҳлиллар натижасига кўра, ҳозирги кунда яна 200 нафардан ортиқ фуқарода бу касаллик гумон қилинмоқда. Энг ёмони — фуқароларимиз касалликни айнан қаерда юқтирганини, касаллик манбайини аниқлаш қийин бўляпти.

Кузатилаётган эпидемик вазиятни ҳисобга олиб, биз бугундан Термиз шаҳри ва бошқа бир қатор туманларга берилган юмшатишларни бекор қиламиз. Фуқароларимиз, тадбиркорларимиз бундан тўғри хулоса чиқаришлари керак. Чунки, инфекция тарқалиб кетса, кейин уни жиловлаш барчамиз учун оғир кечади”  — деди Тўра Боболов.

Аҳолини, шу жумладан барча ташкилотлар раҳбарларини коронавирус пандемиясига қарши огоҳликка чақирар экан, вилоят ҳокими иш жойларида, хонадонларида ҳар бир фуқаро шифокорлар тавсияларига, санитария ва шахсий гигиена чораларига қатъий риоя қилиши, нафақат ўзининг, балки ён-атрофидагиларнинг, аввало оила аъзоларининг саломатлигига дахлдорлигини унутмаслиги кераклигини таъкидлади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.
-->