Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари журналистлар, блогерлар ва ахборот хизмати раҳбарлари билан учрашди
Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари журналистлар, блогерлар ва ахборот хизмати раҳбарлари билан учрашди
2020-07-08 / 388

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Чори Бегимқулов вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакилари, ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган блогерлар ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Шунингдек, тадбирда масалага алоқадор вилоят ташкилотлари раҳбарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳам иштирок этди.

Мулоқотда вилоятда ёшларга оид давлат сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

 

Бугунги кунда вилоят аҳолиси 2 миллион 600 минг нафардан ошди, уларнинг 761 минг 442 нафарини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг хоҳиш-истаклари, муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида жойларда вилоят ҳокимлиги томонидан “Ҳоким ва ёшлар”, “Ҳоким ва битирувчилар” учрашувлари ўтказилиб, уларда билдирилган 300 га яқин турли муаммо ва таклифларнинг 200 дан ортиғи ижобий ҳал этилган. Қолган мурожаатларни ҳам тегишлилигича ҳал этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Вилоятда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилда вилоятдаги 38 минг 570 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Шунга мувофиқ, шу кунгача 23 минг 397 нафар йигит-қизларнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, касаначилик, ҳунармандчилик, боғдорчилик, бандлик жамғармаси орқали ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ва бошқа йўналишларда бандлиги таъминланди. Бу илар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

 

Самимий руҳда ўтган мулоқотда вилоят ҳокими ўринбосари журналистлар ва блогерларнинг жамиятда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлардаги фаол иштироки, жойларда жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги фаоллигини эътироф этиб,  вилоятда халқимиз турмуш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш, аҳоли фикрини ўрганган ҳолда, муаммоларнинг ечимини топишда яқиндан кўмакчи бўлишга чақирди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг муаммолари эшитилиб, таклиф ва тавсиялари тингланди. Ўртага ташланган масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.