Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Асалари – етти хазинанинг бири
Асалари – етти хазинанинг бири
2020-07-23 / 121

Асалари – етти хазинанинг бири. У она табиат томонидан инъом этилган мўъжиза. Асал таркиби ферментлар, витамин ва микроэлементларга бой бўлиб, у ёш болаларни ақлий ривожлантириш, жигар, ошқозон, тери, юрак-қон томир, асаб ва бошқа кўплаб хасталикларни даволашда яхши самара беради. Қолаверса, мўмай даромад манбаи. 

Ангор туманидаги “Хўжанқон” маҳалласида истиқомат қилувчи  Ибрагимовлар оиласи 20 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланиб келади. Ҳозирда улар 50 та асалари оиласини парваришлашмоқда.

– Асалари боқиш бизга отамиз Шермуҳаммад бободан мерос анъана, – дейди Ўрол Эшонқулов. – Асалари парвариши уйда туриб фойдали меҳнат ва даромад олиш имкониятини бермоқда. Асосийси, оиламиз дастурхонидан шифобахш неъмат узилмайди. Сиз ҳам уйингизда асалари боқинг, тотли меҳнат билан оила фаровонлигига ҳисса қўшасиз.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.
-->