Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Сариосиё туманидаги йиллар давомида бўш турган собиқ "Сариосиё Бройлер" фабрикаси бино иншоотлари "Шарғун парранда" масъулияти чекланган жамияти томонидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди.
Сариосиё туманидаги йиллар давомида бўш турган собиқ "Сариосиё Бройлер" фабрикаси бино иншоотлари "Шарғун парранда" масъулияти чекланган жамияти томонидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди.
2020-07-23 / 253

Сариосиё туманидаги йиллар давомида бўш турган собиқ "Сариосиё Бройлер" фабрикаси бино иншоотлари "Шарғун парранда" масъулияти чекланган жамияти томонидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди. Биноларда бугунги кунда тухум қўйишга мўлжалланган 70 минг бош товуқ, Туркиядан олиб келинган 70 минг бош наслдор жўжа парваришланмоқда. 

– Жамиятимиз томонидан 2018 йилда мазкур бино иншоотлар ким-ошди савдоси орқали  сотиб олинди, – дейди "Шарғун парранда" МЧЖ раҳбари Умид Азизов. – Икки йил давомида олиб борилган таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларидан сўнг, жорий йилда фаолиятимизни бошладик. Бугунги кунда 25 та доимий ва 70 та мавсумий иш ўрни яратганмиз. Ҳозирда 2 та биномизда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу биноларда таъмирлаш ишлари якунлангач, аҳоли дастурхонига сифатли товуқ гўшти етказиш учун 40 000 бош жўжа парваришланади ва қўшимча иш ўринлари яратилади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.