Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарё вилояти ҳокимининг саломатлиги тўғрисида ёлғон хабар тарқатганларга қонуний чора кўрилди
Сурхондарё вилояти ҳокимининг саломатлиги тўғрисида ёлғон хабар тарқатганларга қонуний чора кўрилди
2020-07-25 / 250

“Ҳақиқатчи блогер” шифокор, унга маълумот берган эса СЭОМ ходими экан: Сурхондарё вилояти ҳокимининг саломатлиги тўғрисида ёлғон хабар тарқатганларга нисбатан қонуний чора кўрилди

Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан тезкорлик билан назоратга олиниб, ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши таъминланди. Текшириш натижасида, ушбу хабарни тарқатган шахс фуқаро Д.О. эканлиги аниқланган.

“Ҳақиқатчи блогерлар” аккаунтини юритувчи Д.О. 1971 йилда Сариосиё туманида туғилган. Буни қарангки, унинг маълумоти олий бўлиб, Самарқанд тиббиёт институтини тамомлаган. Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимида шифокор-кардиолог бўлиб ишлайди. Сариосиё туманининг Шарғун шаҳрида жойлашган поликлиникада ҳам даволовчи шифокор сифатида фаолият юритади.

Текширишда фуқаро Д.О. ушбу хабарни унга вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимидан олганлигини маълум қилиб, ушбу аёлнинг исмини айтмаган. Бегона аёл ўз телефон рақамидан 24 июль куни соат 08:00ларда қўнғироқ қилиб, аввалига муаммолари ҳақида айтган. Кейин эса гўё Сурхондарё вилояти ҳокими вафот этганлиги ҳақида билдирган.

Шу пайтнинг ўзида Д.О. ўзининг “Redmi NOTE 9” русумли телефон аппаратида ушбу ёлғон (расмий тасдиқланмаган) хабар тўғрисида пост тайёрлаб “Facebook” ҳамда “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги саҳифаларига жойлаштирган.

Текширувда тўпланган ҳужжатлар 24.07.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-(туҳмат) ва 46-моддаси (фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш) билан Узун тумани маъмурий судига юборилган ва суднинг шу кундаги қарори билан ҳуқуқбузар Д.О.га нисбатан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Иш бўйича далил тариқасида олинган “Redmi NOTE 9” русумли уяли қўл телефони маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли сифатида давлат фойдасига мусодара қилинди.

Текширувлар давом эттирилиб, Д.О. га қўнғироқ қилиб ёлғон маълумот тақдим этган номаълум аёл - Термиз шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходими Г.Р. эканлиги аниқланди.

Г.Р. ўз тушунтиришида Д.О.га мазкур ёлғон хабарни айтганлигини билдирди.

Мазкур ҳолат юзасидан Г.Р. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси (туҳмат) билан маъмурий иш қўзғатилиб тегишли суд органига юборилган.

Сўз эркинлиги конституциявий кафолатланган, аммо, у бошқаларнинг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмаслиги зарур.

 

Сурхондарё вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот хизмати маъмулотлари асосида тайёрланди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.