Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Вилоятда эпидемиологик вазият бўйича маълумотлар таҳлил қилиниб, тезкор чоралар кўрилмоқда
Вилоятда эпидемиологик вазият бўйича маълумотлар таҳлил қилиниб, тезкор чоралар кўрилмоқда
2020-07-25 / 105

Термиз давлат университетида Коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида вилоят бош штаби ҳамда “Call center” ташкил этилди.

Бош штабда вилоят ҳокимлиги, ички ишлар ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармалари, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, шунингдек, Термиз давлат университетидан вакиллар бириктирилган бўлиб, вилоятда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият таҳлили ва назорати амалга оширилмоқда.

Штабда фаолият кўрсатаётган “Call center”да 15 та стационар ҳамда 1105 қисқа рақамли телефонлар ўрнатилган бўлиб, улар орқали Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт институтининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек, вилоятимизнинг олий малакали шифокорлари томонидан воҳадошларимизга зарур маслаҳат ҳамда ахборотлар бериб борилмоқда.

Аҳолини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган “Call-center” туну кун – узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек, шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан муайян вақтда “Zoom” интернет дастури орқали онлайн тарзда мулоқот ҳам ўтказиб, зарур маслаҳат ва тавсияларини бериб боришмоқда.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.
-->