Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Вилоят ҳокими куз-қиш мавсумига ҳозирлик ва ободонлаштириш ишларини жойида муҳокама этмоқда
Вилоят ҳокими куз-қиш мавсумига ҳозирлик ва ободонлаштириш ишларини жойида муҳокама этмоқда
2020-09-09 / 80

Сурхондарё вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда шаҳар ва туманлар ҳудудини ободонлаштириш юмушлари аҳволини ўрганадиган ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ жойларда бўлиб, аниқ ҳолат билан яқиндан танишмоқда. Ўрганиш даврида дуч келинаётган камчиликлар видеотасвирга олиниб, шаҳар, туман фаоллари, соҳага мутасадди раҳбарлар, маҳаллаларнинг раислари иштирокида муҳокама этиш учун тақдим этилаётир.

Термиз шаҳридаги аҳволни ўрганишга бағишланган йиғилишда жойларда эришилаётган ютуқлар билан бирга айрим ҳудудларда камчиликларга йўл қўйилгани жиддий танқид қилинди. Жумладан, Тупроққўрғон маҳалласида сув қувури ёрилиши натижасида ичимлик сувининг исроф бўлаётгани, кўп қаватли уйлар олдида болалар ўйингоҳи қуриш пайсалга солинаётгани, марҳум шоир Ш.Раҳматуллаев уйи ва кутубхонаси таъмирталаб бўлиб қолгани алоҳида қайд этилди. 

Шифокор маҳалласида айрим кўп қаватли уйлар ертўласини куз-қиш мавсумига тайёрлаш талабга жавоб “Болажон” болалар боғи орқа қисмидаги ариққа чиқиндилар ташланган. Жўйжангал маҳалласи кўчаларини ободонлаштириш ва Мажнунтол маҳалласидаги Биродарлик қабристонини тозалашда сусткашликка йўл қўйилган. Мажнунтол маҳалласидаги 6-мактабда куз-қиш мавсумига талаб даражасида тайёргарлик кўрилмаган. Жўйжангалда айрим йўллар носоз бўлиб қолган. Шунингдек, ишчи гуруҳ Темир йўлчи, Алпомиш ва бошқа қатор маҳаллаларда дуч келган камчиликларни ҳам рўй-рост кўрсатиб берди.


Йиғилишда вилоят ҳокими Тўра Боболов ишчи гуруҳ раҳбари маърузасини эшитиб, видеотасвирлар билан танишгач, ҳар бир ҳолатни мутасадди раҳбарлар, маҳалла фуқаролар йиғини ва уй-жой мулкдорлари ширкати раислари иштирокида атрофлича муҳокама этди. Камчиликларни зудлик билан бартараф этиш учун бажарилиши лозим бўлган ишлар кўлами эътиборга олиниб, муддат белгиланди.

– Шиддатли ҳаётнинг ўзи бизни ҳар нарсага тайёр туришга ундамоқда, – деди вилоят ҳокими. – Бу йилнинг ўта оғир кечиши ва тинч турмушимизга пандемия балоси чанг солишини айтинг, кимнинг ҳаёлига келган эди? Ёки мамлакатимизнинг Сирдарё ва Бухоро вилоятларида табиий офатлар юз беришини ўйлаганмидик? Жорий йилги синовлар ҳар биримизни жиддий сабоқ чиқариб, халқ дарду-ташвиши билан яшашга ундади. 

Бундан тўғри хулоса чиқариш керак. Эндиликда раҳбарман, деган киши ё ўз вазифасини халқни рози қиладиган даражада бажаради ёки ўз ўрнини бўшатиб қўяди. Бошқа йўлимиз йўқ. Шаҳарни обод қилиш, халқимизнинг баҳри-дили очиладиган, меҳмонлар ҳавас қиладиган гўшага айлантириш бизнинг муҳим вазифамиздир. Қишнинг қировли кунларида баҳонага ўрин қолдирмаслигимиз керак. Бу ишни кўнгилдагидек уддалаш учун секторлар, маҳаллалар ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан мустаҳкам ҳамкорликда ишлаши зарур.

Йиғилишда вилоят ҳокими коммунал тўловларда мавжуд қарздорликни муҳокама этди. Мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди. Юзага келган қарздорликни бартараф этиш учун тавсиялар билдирилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.