Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Деновда сайёр қабул: Бугунидан рози одамларнинг эртанги кунга ишончи ҳам мустаҳкам бўлади
Деновда сайёр қабул: Бугунидан рози одамларнинг эртанги кунга ишончи ҳам мустаҳкам бўлади
2020-11-14 / 61

Сурхондарё вилоятида фуқаролар оғирини енгил қилиш, давлатдан розилигини таъминлаш, қонуний талабга жойида ечим топиш билан боғлиқ вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди борки, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда. 

Асосий вазифаси халққа хизмат қилиш, уларни рози қилиш эканлигини ўйлаб фаолият кўрсатмоқда. Ва бу ўз самарасини бераётгани сир эмас. Одамларнинг давлат идораларига, раҳбарларга ишончи ортмоқда. Кимга, қандай тартибда мурожаат қилиш кўникмаси шаклланяпти.

Бугун, вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг Денов тумани, “Чим” маҳалласида секторлар, мутасадди ташкилотлар ва Халқ қабулхоналари раҳбарлари билан ўтказган сайёр қабулида ҳам фуқаролардан турли масалаларга оид 128 та мурожаат тушди. Мурожаатларнинг 54 таси жойида ҳал этилди, қолганлари юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.