Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тадбиркор хотин-қизлар мамлакат ривожига ҳисса қўшади
Тадбиркор хотин-қизлар мамлакат ривожига ҳисса қўшади
2020-11-19 / 79

Аёл-меҳрибон она, куюнчак уй бекаси. Шунингдек, у жамиятнинг фаол аъзоси ҳамдир. Шу боис юртимизда ўзининг теран фикри, юксак дид ва маънавияти билан ақлий салоҳиятини намоён этаётган хотин-қизлар сони тобора ортиб бормоқда.

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 10 минг нафарга яқин аёл тарбиркорликнинг турли йўналишларида фаолият юритиб келмоқда. Улар яратилган шароитлар ва берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ўз ишларини янада кенгайтириб боришаяпти.

 

Термиз шаҳрида “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан ташкил этилган “Муваффақиятли аёл ҳамма нарсада муваффақият қозонади” мавзусидаги Аёллар форуми хам опа- сингиларимизнинг ўз тадбиркорлик фаолиятларини янада ривожлантиришлари учун айни муддао бўлди.

 

Видеоалоқа шаклида “Zoom” дастури орқали ташкил этилган тадбирда жамиятда ва мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда аёлларнинг тутган ўрни ҳамда вилоятнинг инвестицион салоҳияти ҳақида сўз юритилди. “Туризм соҳасини ривожлантиришда аёлларнинг ўрни”, “Меҳмон уйлари истиқболлари Сурхондарё мисолида”, “Аёллар тадбиркорлик фаолиятини стратегик ривожлантириш жараёнида давлат идоралари ва хусусий бизнес ҳамкорлиги” мавзуларида маърузалар қилинди. 

 

Айтиш керакки, воҳа аёллари истеъдод ва ташаббускорликда илғорликни қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилишмоқда. Бунда уларга воҳа халқига хос анъана ва урф-одатлар қўл келаяпти. Ушбу жиҳат форумнинг ташкилий қисмидан ўрин олган, “Сарманган” фольклор этнографик гуруҳининг миллий либослар намойишида ҳам ўз аксини топди. Дизайнерлар томонидан тақдим этилган коллекциялар тадбиркор аёлларнинг диққат марказида бўлди. 

 

Форум домида вилоятда аёлларнинг мавқеи ва нуфузини юксалтириш, бўш иш ўринларини яратиш, муҳтожларга ёрдам бериш, хайр-саховат сингари фазилатларни намоён этган фаолларга вилоят ҳокимлиги ҳамда “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Сурхондарё вилоят худудий бўлинмасининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.