Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Термизда Германия консалтинг компанияси томонидан ўрта тиббиёт ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилади
Термизда Германия консалтинг компанияси томонидан ўрта тиббиёт ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилади
2020-11-19 / 49

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Термиз шаҳрида тиббий таълим ва малака оширишни модернизация қилиш лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш учун мамлакатимизга келган Германиянинг “management4helth GmbH” консалтинг компанияси экспертларини қабул қилди.

Учрашувда Термиз шаҳрида ўрта тиббиёт ходимлари учун ўқув курслари ва симуляцион марказини ташкил этиш, унда Ўзбекистон ва қўшни давлатлар, хусусан, Афғонистон фуқароларининг тиббий таълим олиши ва малакаси оширишини йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.

Доктор Михаель Нихциаль бошчилигидаги германиялик экспертлар вилоятда ўрта тиббиёт ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш эҳтиёжлари, ўқув маркази ва талабалар турар- жойи учун янги бинолар қуриш, қайта қуриш, Афғонистоннинг ўрта тиббиёт ходимлари ва талабаларини ўқитиш билан боғлиқ имкониятларни ўрганиб чиқади.

Германия консалтинг компанияси томонидан Термиз шаҳрида ўрта тиббиёт ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш маркази ташкил этиш режалаштирилган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.