Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов “Яшил Ватаним” акциясида илк кўчатни ўтқазди
Тўра Боболов “Яшил Ватаним” акциясида илк кўчатни ўтқазди
2020-11-21 / 47

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ўрмон хўжалиги бошқармаси ҳамкорлигида воҳада жорий куз ва 2021 йил баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида “Яшил Ватаним” акциясига старт берилди.

 

Термиз шаҳрида кўчат қадаш олдидан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Тўра Боболов ва бошқлар мамлакатимизда табиат бойликларини асраб-авайлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритишди. 

Кўчат экиладиган объектларга масъулларни бириктириш, дарахт кўчатларини мавсум давомида парваришлаш, уларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш ва пайҳон этилишининг олдини олиш зарурлиги таъкидланди.

 

2021 йилнинг февраль ойига қадар давом этадиган мазкур акция доирасида вилоят бўйича 17 миллион 993 минг дона дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган. Унинг 1 миллион 54 минг донасини Термиз шаҳридаги маҳаллалар, гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, марказий кўчалар атрофига экиш кўзда тутилган.

 

“Яшил Ватаним” акциясининг биринчи кунида шаҳарликлар Санъат саройи, шунингдек, “Фидокор”, “Шифокор”, Ат-Термизий, Ибн Сино, Ислом Каримов номли кўчалар атрофига дастлабки 10 минг дона манзарали дарахт кўчатларини экишга киришишди.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида воҳамизда 18 милион 763 минг донадан ортиқ турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган.

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.