Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Узун тумани ҳокимининг Боботоғ ҳудудини комплекс ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари тайинланди

Хабарингиз бор, Президентимизнинг “2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4995-сон қарорига мувофиқ, Узун тумани ҳокимлиги тузилмасида туман ҳокимининг Боботоғ ҳудудини комплекс ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди.

Кеча, 2 март куни туман ҳокимлигида ўтказилган фаоллар йиғилишида ушбу лавозимга шу кунгача “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари вазифасида ишлаб келган Наркабилов Алишер Мингкабилович тайинланганлиги маълум қилинди.

А.Наркабилов 1962 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1989 йилда Тошкент политехника институти (ҳозирги Тошкент давлат техника университети)ни, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси)ни тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Денов шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги котибият мудири, Қизириқ тумани ҳокими ва бошқа масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

Йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди ҳамда аҳолининг эҳтиёж ва талабларини ўрганган ҳолда Боботоғ ҳудудини комплекс ривожлантиришга оид белгиланган вазифалар ижроси ҳақда сўз юритди. 

6 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.