Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Халқаро турнир иштирокчилари буюк аллома мажмуасини зиёрат қилди

Эрта тонгдан дунёнинг 30 га яқин давлатидан келган меҳмонлар Ҳаким ат-Термизий ҳоки мангу қўним топган мажмуани зиёрат қилди. Сокин ва обод гўшада меҳмонлар шарафига дастурхон ёзилиб, наҳор оши тарқатилди. Қуръон тиловат қилинди.

Сўлим мажмуада маҳаллий кекса ва ёш полвонлар хорижлик меҳмонларга кураш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этди. Кураш тушиш усуллари акс этган кўргазмали чиқишлар ташкил этилди. Шу ерда соҳа мутахассислари чет эллик полвонлар ва бошқа меҳмонларга ўзбек курашининг ўтмиши, бугуни ва янада ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Анъанавий халқаро турнир олдидан илк марта ташкил этилган мазкур тадбир ҳам барчада алоҳида қизиқиш ўйғотди.

– Ўзбекистонда биринчи марта бўлишим, – дейди Доминикан Республикасидан келган спортчи Жосиас Визкаино. – Жуда обод ва меҳмондўст мамлакат экан. Мана, эрта тонгдан кўркам, тарихий бу гўшани мириқиб томоша қилаяпмиз. Урф-одат ва анъаналари, мазали таомлари бизга жуда ёқди. Айниқса, ёшгина болаларнинг гиламда кураш тушаётганини кўриб, ҳавасимиз келди. Бизнинг Ватанимизда ҳам кураш йилдан-йилга оммавийлашиб бормоқда. Спортнинг бу тури нафақат куч балки, ўта халолликка асослангани билан ёшларимизда катта қизиқиш ўйғотаётир. Ёшим 21 да, қарийб ўн йилдан буён спортнинг шу тури билан шуғулланаман. Бугунги турнирда 66 килограмм вазн тоифасида майдонга тушиб, ўз маҳоратимни синаб кўрмоқчиман.

Меҳмонлар шунингдек, Фаёзтепа ва Қоратепа археологик ёдгорликлари билан ҳам танишди.

Ҳаким ат-Термизий мажмуасида ташкил этилган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.