Ангор тумани тўғрисида маълумот
2018 йил январь-декабрь
1979 йилда ташкил этилган.
Маъмурий маркази - Ангор шаҳарчаси.
Майдони - 0,39 минг кв.км. шундан:
қишлоқ хўжалиги ерлари - 17737 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар -
15535 га, лалми ерлар - 0 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 966 га, ернинг ўртача бонитети – 51,9 балл, яйловлар - 1236 га.
Тураржой ва томорқа ерлари - 3584 га, ўрмон ва дарахтзорлар - 8720 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар - 885 га, йўллар 1086 га, дарё ва каналлар, коллектор ва дренаж каналлари - 3283 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлари, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) - 3436 га.
Аҳоли сони - 129,6 минг киши.
Миллий таркиби: ўзбеклар - 91,4% (129,6 минг киши), тожиклар - 3,9% (5,1 минг киши), туркманлар - 3,9% (5,1 минг киши), руслар - 0,2% (0,194 минг киши), татарлар –
0,1 % (0,081 минг киши) ва бошқалар - 0,6% (0,733 минг киши).
Шимолдан Қизириқ тумани билан, шимолий-шарқдан Жарқўрғон тумани билан, жанубдан Термиз тумани билан, жануби-ғарбдан Музработ тумани билан чегарадош.
Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 693,7 минг сўм (вилоятдаги ўрни 10-ўринда), халқ истеъмоли моллари 334,9 минг сўм (8), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 6611,4 минг сўм (5), жами хизматлар кўрсатиш 1351,5 минг сўм (4).
Ангор тумани қишлоқ хўжалик ва хизматлар кўрсатишга ихтисослашган.
Ғалла: давлат буюртмаси 10092 тн. - 2018 йилда 108,6% га бажарилган
Пилла: давлат буюртмаси 119,3 тн. - 2018 йилда 104,3% га бажарилган
Пахта: Етиштириш режаси 15686 тн. - 2018 йилда 77,6% га
Ҳудудий экспорт бўйича - 2018 йил январь-декабрь ойларида 6484,1 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. (Прогноз - 16000 минг доллар (бажарилиши - 40,5%).
Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (8) "EKSPRESS EKSPORT" МЧЖ (Қозоғистон, сабзавотлар етиштириш), "QODIR SHAHB" МЧЖ (Афғонистон, сабзавотлар етиштириш), "HUASHEN SILKWORM PRO" МЧЖ (Хитой-Ўзбекистон, ипак қуртини кўпайтириш), "ALMADINA GREENHOUSE" МЧЖ (Афғонистон, сабзавотлар етиштириш), "ZAFFARON OSIYO-ANGOR" МЧЖ (Афғонистон, сабзавотлар етиштириш), "BEK NAJIBULLAH" МЧЖ (Афғонистон, дуккакли экинлар етиштириш), "TANOVAR SURHAN" МЧЖ (Ўзбекистон-Россия, сабзавотлар етиштириш), "KABUL ANGOR" МЧЖ (Афғонистон, данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш).
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2018 йил январь-декабрь ойларида
88,9 млрд. сўм, ўсиш суръати - 106,0%.
Кичик бизнес субъектлари - 1392 та (шундан: 442 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони – 117,1 га).
Дастурлар йўналишида 2018 йилнинг январь-декабр ойлари якуни билан саноат йўналишида 5796,0 млн. сўмлик 13 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида
11563,0 млн. сўмлик 7 та, қишлоқ хўжалиги йўналида 66196, млн.сўмлик 9 лойиҳалар амалга оширилди.
Бандлик дастурига асосан - 854 та янги иш ўринлари яратилган.
Ташқи савдо айланмаси: 2018 йил январь-декабрь ойларида 20484,1 минг АҚШ доллар, шундан экспорт - 5558,6 минг АҚШ доллар, импорт – 14925,5 минг АҚШ доллари.
2018 йил январь-декабрь ойлари учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари:
Даромадлар - 45 млрд 512,0 млн. сўм,
Харажатлар - 85 млрд 507,6 млн. сўм.
2018 йил мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми - 12 млрд. 340,9 млн. сўмга ошган.
-
Манзил:Термез шахар, Исо Ат-Термизий кўчаси, 1 уй
-
Тел:(8-376) 224-00-15
-
Факс:(8-376) 221-70-75
-
E-mail:gov@sdv.uz